Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Отабек Мамадалиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шобер оқчангалининг янги алкалоидлари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/K81.

Илмий раҳбар: Ибрагимов Алиджан Аминович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Исаев Юсуп Тожимаматович, кимё фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: N.schоberi L. ўсимлиги алкалоидларини кимёвий тадқиқ этиш, таркибидан алкалоидларни ажратиш, янги алкалоидларнинг тузилишини исботлаш, кимёвий таққослаш реакциялари ва синтезини амалга оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

N.schoberi L. ўсимлигидан жами 22 та алкалоид соф ҳолда ажратиб олинган;

илк бор N.schoberi L. ўсимлигидан 4 та янги (комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитрарин) алкалоидлар ажратиб олинган ҳамда уларнинг тузилиши исботланган;

N.schoberi L. ўсимлигидан олинган 18 та алкалоид  идентификация  қилинган (ажратилган алкалоидларнинг 10 таси индол, 3 таси спиропиперидин,  2 таси хинолизидин ва 3 таси  хиназолин алкалоид гуруҳига мансуб);

комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитрарин алкалоидлари синтез қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

N.schoberi L. ўсимлигини алкалоидларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

ўсимликдан ажратиб олинган 10 та алкалоид АҚШнинг  «Springer» нашриётида чоп этилган «Natural Compounds Alkaloids» (2013) тўплами рўйхатига киритилган (www.springer.com). Натижада ўсимликлардан  янги алкалоидлар ажратиб олиш ва солиштириш асосида ўхшаш алкалоидлар синтез қилиш имконини берган; 

комавин, ацетилкомавин ва бошқа Оқчангал алкалоидларнинг  кимёвий тузилишига  оид маълумотлардан «Биоорганик кимё» ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Таълим маркази Кенгашининг 2016 йил 31 мартдаги 4-сон қарори). Натижада алкалоидларнииг таснифи, тузилиши ҳамда хоссаларини кенгроқ тушунтириш имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish