Sayt test rejimida ishlamoqda

Розиқов Жаҳонгир Мустақим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1261.
Илмий раҳбар: Хакимов Рашид, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Рахматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «мева-сабзавотчилик кластери», «кластер менежменти» тушунчаларининг моҳияти мева-сабзавотчилик кластерларининг ташкилий асослари, бошқарув тузилмаси, иқтисодий ҳолати ҳамда уларнинг амалга ошириш воситалари ва объектларини эътиборга олган ҳолда ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
деҳқон ва фермер хўжаликлари, боғ, токзорлар ва иссиқхоналар, логистика марказлари фаолиятига оид замонавий таркибий бўлинмаларни ташкил этиш орқали «Ўзбекистон мева-сабзавотчилик кластерлари» уюшмасининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш асосланган;
мева-сабзавотчилик кластерлари субъектларининг ҳамкор ва функционал тавсифдаги хусусиятларини ўзида акс эттирувчи «Кластерларни ривожлантириш ва бошқаришнинг ҳамкорлик матрицаси»га кўра ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари асосланган;
мева-сабзавот етиштиришда меҳнат сарфи ва ёқилғи-мойлаш материаллари каби таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2027 йилга қадар республикада мева-сабзавот етиштириш ҳажмини ошишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра мева-сабзавотчилик кластерларининг ташкилий асослари, бошқарув тузилмаси, иқтисодий ҳолати ҳамда уларнинг амалга ошириш воситалари ва объектларини эътиборга олган ҳолда ёндашувига кўра такомиллаштирилган «мева-сабзавотчилик кластери», «кластер менежменти» тушунчаларининг моҳияти 60412400 – Агробизнес ва инвестицион фаолият, 60411600 – Корпоратив бошқарув таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган «Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодиёти» дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 106-642 рўйхат рақами). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мева-сабзавотчилик кластерларини ижтимоий-иқтисодий мазмунини кенгроқ тушуниш орқали уни инновацион ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилишга эришилган;
деҳқон ва фермер хўжаликлари, боғ, токзорлар ва иссиқхоналар, логистика марказлари фаолиятига оид замонавий таркибий бўлинмаларни ташкил этиш орқали «Ўзбекистон мева-сабзавотчилик кластерлари» уюшмасининг истиқболдаги таркиби ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш таклифидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11 августдаги 03/29-04/5519-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарувнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда гектаридан ўртача 180 центнер маҳсулот етиштириш ва маҳсулотни қайта ишлаш натижасида 71 млн. сўм соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 138,6 фоиз бўлишига эришилган;
мева-сабзавотчилик кластерлари субъектларининг ҳамкор ва функционал тавсифдаги хусусиятларини ўзида акс эттирувчи «Кластерларни ривожлантириш ва бошқаришнинг ҳамкорлик матрицаси»га кўра ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан фойдаланиш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11 августдаги 03/29-04/5519-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кластерлар фаолиятини мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва соҳанинг барқарорлашуви таъминланган;
мева-сабзавот етиштиришда меҳнат сарфи ва ёқилғи-мойлаш материаллари каби таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган республикада мева-сабзавот етиштириш ҳажмини ошишининг прогноз кўрсаткичларидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11 августдаги 03/29-04/5519-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мева маҳсулотларини етиштириш ҳажми 2027 йилда 2021 йилга нисбатан 1,16 баробарга, сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳажми 1,09 баробарга ортиши башорат қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish