Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Шерзод Холмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товар-моддий ресурслар ҳаракатини маркетинг тадқиқотлари асосида такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1252.
Илмий раҳбар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Ахунова Гулчеҳра Назаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қориева Ёқутхон Каримовна, иқтисод фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади товар-моддий ресурслар ҳаракатини самарали ташкил қилиш ва бошқариш учун мақсадли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва товар-моддий ресурслар ҳаракатини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти ҳудудларининг логистик даражаси салоҳиятини баҳолашда маълумотларни тенг оралиқларда гуруҳлаш орқали юқори салоҳият (0,71 – 1,0), ўрта салоҳият (0,41 – 0,7), паст салоҳият (0 – 0,4) чегараларидан фойдаланиш таклифи асосланган; 
товар-моддий ресурслар ҳаракатини оптималлаштириш моделига логистик хизмат кўрсатишнинг 3PL ва 4PL провайдерлик технологияларига кўра товарлар оқимини сақлаш, мижозлар буюртмаларига асосан қадоқлаш ва тарқатишни оқилона ташкил қилиш орқали корхоналарнинг логистик харажатларини 6-8 фоизга камайтириш асосланган;
товар-моддий ресурслар захираси ҳажмини оптималлаштириш натижасида кутилаётган иқтисодий самарадорлик қийматига жалб қилинган қисқа муддатли инвестицион ресурслар улушини ҳисобга олган ҳолда тегишли тузатиш киритиш орқали товар-моддий ресурсларга бўлган талабнинг йил давомида барқарор қондирилиши, омбор тизимидаги логистик жараёнларни бир маромда амалга ошириш асосланган;
Самарқанд вилоятининг товар-моддий ресурслар ҳаракати билан боғлиқ бўлган савдо айланмасининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Товар-моддий ресурслар ҳаракатини маркетинг тадқиқотлари асосида такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
Самарқанд вилояти ҳудудларининг логистик даражаси салоҳиятини баҳолашда маълумотларни тенг оралиқларда гуруҳлаш орқали юқори салоҳият (0,71 – 1,0), ўрта салоҳият (0,41 – 0,7), паст салоҳият (0 – 0,4) чегараларидан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш йўналиши бўйича дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 31 августдаги 11/05-16-8937-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудлар кесимида товар-моддий ресурсларни сақлаш, омборларга жойлаштириш, мижозлар буюртмалари бўйича қадоқлаш ҳамда логистик тамойиллар асосида тақсимлаш ва хизмат кўрсатишни яхшилаш имконини берган;
товар-моддий ресурслар ҳаракатини оптималлаштириш моделига логистик хизмат кўрсатишнинг 3PL ва 4PL провайдерлик технологияларига кўра товарлар оқимини сақлаш, мижозлар буюртмаларига асосан қадоқлаш ва тарқатишни оқилона ташкил қилиш орқали корхоналарнинг логистик харажатларини 6-8 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш йўналиши бўйича дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 31 августдаги 11/05-16-8937-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши маҳсулотларни ташиш-сақлаш ва омборларга жойлаштириш хизматлари кўрсатувчи субъектларда логистик хизматларни агрегациялаш асосида бошқарув харажатларини 2,7%га тежаш имконини берган;
товар-моддий ресурслар захираси ҳажмини оптималлаштириш натижасида кутилаётган иқтисодий самарадорлик қийматига жалб қилинган қисқа муддатли инвестицион ресурслар улушини ҳисобга олган ҳолда тегишли тузатиш киритиш орқали товар-моддий ресурсларга бўлган талабнинг йил давомида барқарор қондирилиши, омбор тизимидаги логистик жараёнларни бир маромда амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш йўналиши бўйича дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 31 августдаги 11/05-16-8937-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши логистик хизмат кўрсатиш тизимида ташқи муҳитнинг ўзгариши туфайли юзага келадиган салбий ҳолатлар тизимнинг барқарорлигини таъминлаб туриш ҳамда логистик рискларнинг салбий таъсирини камайтириш, буюртмаларни бажаришда логистик рискларни ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш кутилаётган даромад миқдорини 6,7%гача ошириш имконини имкони берган;
Самарқанд вилоятининг товар-моддий ресурслар ҳаракати билан боғлиқ бўлган савдо айланмасининг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш йўналиши бўйича дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 31 августдаги 11/05-16-8937-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши жалб қилинаётган 1 тонна захира учун ташиш-сақлаш харажатларининг энг кам қийматини 7548,8 сўмга, инвестицион ресурслар миқдорини 11256,8 сўмга камайтириш, захираларни шакллантириш билан боғлиқ 9868,6 сўм ортиқча сарфларнинг олдини олиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish