Sayt test rejimida ishlamoqda

Мейлиева Дилноза Бобониёз қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинги тадқиқотларини такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1173. 
Илмий раҳбар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидасрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Акром Абдиевич, иқтисод фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар озиқ-овқат маҳсулотлари  бозорида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари хусусиятларини инобатга олувчи маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш тамойилларининг таркиби табиий озуқа ўрнини босувчанлик ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тамойилларини  киритиш орқали такомиллаштирилган;
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинг тадқиқотлари турларини таснифлаштиришда халқаро озиқ-овқат бўйича тажриба шкаласидан фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг юқори даражаси (DX ≤10)ни таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган;
болалар озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва харидорларнинг хатти-ҳаракатини самарали ташкил этишда фарзандлар ёши бўйича (0-1 ёшгача; 1-3 ёшгача; 3-5 ёшгача; 5-7 ёшгача) сегментлар кесимида оилалар талабларига мослашишнинг сотув ҳажмига аҳамиятли таъсири қуйи (0-0,56) ва юқори (0,57-0,85) чегараларига кўра “Gippo” номли болалар бўтқасининг турли ёшдаги болалар гуруҳларига мўлжалланган қадоқлаш ҳаражатларини пасайтирувчи, истеъмол учун қулай, тежамкор ҳажми ва шакллари асосланган;
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ривожланишининг кўп омилли эконометрик модели асосида маҳсулот истеъмол қилиш ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари хусусиятларини инобатга олувчи маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш тамойилларининг таркиби табиий озуқа ўрнини босувчанлик ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тамойилларини  киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 07/31-9942-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик бўйича таклифнинг амалиётга  жорий этилиши натижасида маҳсулот сотиш ҳажмини “DIL-BAH DAIRY GROUP” ва “GIPPO” МЧЖларда 11,5% га, “CHEESEBURG” МЧЖда 12,5% га ошириш имконини берган; 
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари маркетинг тадқиқотлари турларини таснифлаштиришда халқаро озиқ-овқат бўйича тажриба шкаласидан фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг юқори даражаси (DX ≤10)ни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 07/31-9942-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик бўйича таклифнинг амалиётга  жорий этилиши натижасида “DIL-BAH DAIRY GROUP”, “CHEESEBURG”, “GIPPO” МЧЖлар болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг тадқиқотлари асосида амалга оширишда  фойдаланилган; 
болалар озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва харидорларнинг хатти-ҳаракатини самарали ташкил этишда фарзандлар ёши бўйича (0-1 ёшгача; 1-3 ёшгача; 3-5 ёшгача; 5-7 ёшгача) сегментлар кесимида оилалар талабларига мослашишнинг сотув ҳажмига аҳамиятли таъсири қуйи (0-0,56) ва юқори (0,57-0,85) чегараларига кўра “Gippo” номли болалар бўтқасининг турли ёшдаги болалар гуруҳларига мўлжалланган қадоқлаш ҳаражатларини пасайтирувчи, истеъмол учун қулай, тежамкор ҳажми ва шаклларини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 07/31-9942-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик бўйича таклифнинг амалиётга  жорий этилиши натижасида корхоналар сотиш ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан ўртача 1,5% га ҳамда доимий истеъмолчилар сонини ўртача 2 мартага ошириш имконини берган; 
болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ривожланишининг кўп омилли эконометрик модели асосида маҳсулот истеъмол қилиш ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 07/31-9942-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик бўйича таклифнинг амалиётга  жорий этилиши болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, жумладан “DIL-BAH DAIRY GROUP”, “CHEESEBURG”, “GIPPO” МЧЖларнинг болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида сотувини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари алгоритмик даражасини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish