Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамова Феруза Алишеровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишида матрикс металлопротениазалар ўрни», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2671.
Илмий раҳбар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодиқулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID – 19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда буйраклар дисфункциясини эрта ташхислаш ва прогнозлаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID – 19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишида ММП 3 ва ММП 9 ларнинг прогностик аҳамияти асосланган; 
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган COVID – 19 ўтказган беморларда юрак қон-томир ремоделланиши жараёни ҳамда ММП 3 ва ММП 9 лар ўртасидаги боғлиқлик аниқланган; 
COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда ММП 3 ва ММП 9 даражасининг ошиши билан касалликнинг клиник кечиши, яллиғланиш маркерлари ва гемостаз кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик асосланган;
буйраклар дисфункциясини ҳисобга олган ҳолда COVID – 19 ўтказган беморларда сурункали юрак етишмовчилигини эрта ташхислаш усули такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID – 19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд беморларда буйраклар дисфункциясини эрта ташхислаш ва прогнозлаш услубларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган: 
сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишини эрта аниқлаш ва прогнозлаш  бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган  «COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункциясини эрта ташҳислаш ва прогнозлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 сентябрдаги 8н-з/492-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома COVID – 19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишини эрта аниқлаш, касаллик кечиши ва прогнозни яхшилаш имконини берган;
 COVID-19 ўтказган сурункали юрак етишмовчилиги билан касалланган беморларда касалликни эрта аниқлаш, касаллик кечишини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик клиник шифохонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 10 январдаги 08/00041-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши сурункали юрак етишмовчилигида буйраклар дисфункциясини эрта ташхислаш, клиник кечишини прогнозлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish