Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Мирфузаил Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда фиброз жараёнлари ривожланишида альдостерон-синтеза гени полиморфизмининг аҳамияти», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2679.
Илмий раҳбар: Турақулов Рустам Исматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда фиброз жараёнлари ривожланишида альдостерон миқдори ва альдостерон синтаза гени полиморфизмининг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СЮЕнинг қон отиш фракцияси турлича бўлган типлари негизида ривожланган кардиоренал синдром шаклланишида альдостерон кўрсаткичларининг аҳамияти аниқланган;
альдостерон синтаза гени полиморфизмининг юрак ва буйрак фиброз маркерлари альдостерон, TGF-β1, галектин-3 билан боғлиқлик даражаси асосланган;  
СЮЕ турли қон отиш фракцияси типлари билан альдостерон синтаза гени полиморфизми ўртасидаги боғлиқлик даражаси аниқланган;
минералокортикоид рецепторлари антогонистларини кардиоренал синдромга таъсири самарадорлиги солиштирма баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда фиброз жараёнлари ривожланишида альдостерон ва альдостерон синтаза гени полиморфизмининг аҳамияти бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
кардиоренал синдром мавжуд беморларда буйраклардаги фиброз жараёнларни даволашда минералокортикоид рецепторлари антогонистларининг ўрни бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Кардиоренал синдромда буйраклардаги фиброз жараёнларни даволашда минералокортикоид рецепторлари антогонистларининг ўрни” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 09 декабрдаги 8н-з/662-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада СЮЕ мавжуд беморларда кардиоренал синдром ривожланишини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш, ҳамда юрак ва буйракдаги фиброз жараёнларини баҳолаш имконини берган;
  сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда фиброз жараёнлари ривожланишида бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси кардиология, кардиореанимация ва кардиореабилитация бўлимиларида, Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 08-00345 - сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромни ташхислаш ва даволаш муддатларини қисқартиришга, асоратларни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish