Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайнутдинов Нозим Надирходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Факик кӯз ичи линзаларидан фойдаланган ҳолда мураккаб рефракцион аномалияларни коррекциялашнинг замонавий ёндашувларини клиник баҳолаш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1516.
Илмий раҳбар: Камилов Халиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01. 
Расмий оппонентлар: Онер Гелишкен, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия Республикаси); Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси).
I.Тадқиқотнинг мақсади юқори даражали рефракцион аномалияга эга кӯзларда колламер асосли факик орқа камера кӯз ичи линзалари имплантацияси жарроҳлиги амалиётидан кейинги натижаларни ҳамда ҳаёт сифати даражасини баҳолашдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
факик кўз ичи линзалари имплантациясининг модификациялаштирилган усули ишлаб чиқилган ва жарроҳлик амалиёти мобайнида кўз ичи суюқлигининг номақбул фильтрацияси ҳамда линзанинг репозициясини бартараф этиши исботланган;
мураккаб рефракция аномалиялари бўлган беморларда колламер асосли орқа камера факик кўз ичи линзалари имплантацияси, коррекциялашнинг бошқа усулларига нисбатан кӯриш таъсиридаги самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланган;
мураккаб рефракцион аномалияли беморларнинг коррекциялаш натижалари ҳамда функционал кӯрсаткичлари махсус офтальмологик клиник протокол ёрдамида тахлил қилинган ва асосланган; 
колламер асосли факик орқа камера кӯз ичи линзалари имплантацияси амалиётидан кейинги ҳолатда ижтимоий мукаммаллаштирилган сӯровнома асосида ҳаёт сифати даражаси ҳамда меҳнат қилиш қобилияти ортишининг ӯзаро боғлиқлиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Колламер асосли факик орқа камера кӯз ичи линзаларидан фойдаланган ҳолда мураккаб рефракцион аномалияларни коррекциялашнинг замонавий ёндошувларини клиник баҳолаш мавзуси бӯйича олинган илмий натижалар асосида: 
мураккаб рефракцион аномалияли беморларни коррекциялашнинг замонавий ФКИЛ имплантациясидаги тадқиқотининг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Факик орқа камера кӯз ичи сунъий линзаларининг янги модификацияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/236 - сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома факик орқа камера кӯз ичи сунъий линзаларининг янги модификациялари хақидаги тӯлиқ маълумотларни ӯз ичига олган;
мураккаб рефракцион аномалияли беморларда қӯлланилган ФКИЛ имплантацияси тадқиқотининг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Факик орқа камера кӯз ичи сунъий линзасининг қӯлланиш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/237 - сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома факик орқа камера кӯз ичи сунъий линзасининг клиник амалиётда қӯлланиш усули натижаларининг самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
мураккаб рефракцион аномалияларни коррекциялашда факик орқа камера кӯз ичи сунъий линзаларидан фойдаланишга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига Республика ихтисослаштирилган кӯз микрохирургия илмий - амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида, «NAZAR medical», «Crystal medical group», «Кӯз нури» ва «Omega Med» хусусий кӯз клиникаларида кенг тадбиқ этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 8 н-з/199 – сон маълумотномаси). Амалиётга тадбиқ этилган ушбу амалий тавсиялар рефракцион аномалияли беморларнинг соғлиқ ҳолатини яхшилашга ҳамда ҳаёт сифати даражасини оширишга хизмат қилди. Бу эса ӯз навбатида юқори даражали рефракцион аномалияси мавжуд бӯлган беморларнинг муқобил ва хавфсиз коррекция туридан фойдаланиш ҳамда кундалик турмуш тарзининг яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish