Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанбаева Феруза Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Особенности клинического течения и совершенствование лечения основных стоматологческих заболеваний при хронической болезн почек», 14.00.21–Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2289
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат  тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Зойров Тулкин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Бекжанова Ольга Есеневна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали буйрак касалликлари мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи холати ва ундаги ўзгаришлар, сурункали буйрак касалликлари бор беморларда асосий стоматологик касалликларни даволашни такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонда креатинин даражасининг кўтарилиши ва парадонт тўқималарда остеодистрофик ҳодисалар ва дистрофиянинг ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
cурункали буйрак касаллиги(СКБ) билан оғриган беморларда эпителий ҳужайраларининг адсорбцион хусусиятлари 32,55% га, гемодиализ билан даволашда эса соғлом одамларга қараганда 37,0% га ёмонроқ эканлиги аниқланган;
тишларнинг қаттиқ тўқималарининг электр ўтказувчанлиги CБК (п=0,033) суяк остеопорози билан бевосита боғлиқлиги ва қондаги мочевина концентрациясига боғлиқлиги аниқланган;
сўлакдаги лактоферрин концентрациясининг ошиши кариес жараёнининг ҳам, CБК  ҳам ёмонлашувининг белгиси еканлиги аниқланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Лаборатор, инструментал диагностика бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб, сурункали буйрак касаллиги билан касалланган беморларнинг клиник кузатувлари асосида:
сурункали буйрак касалликларига чалинган шаҳсларда тиш ва пародонт қаттиқ тўқималари ҳолатини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Сурункали буйрак касалликларига чалинган шаҳсларда тиш ва пародонт қаттиқ тўқималари ҳолатини баҳолаш усуллари" услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8н-р/931-сон 31 август 2022 йилдаги маълумотномаси). Ушбу услубий тавсия касалликнинг тавсифланган дастлабки белгилари туфайли CБКда оғиз бўшлиғининг характерли аломатларини эрта аниқлашни яхшилашга имкон берган;
сурункали буюрак касаллиги билан оғриган беморларда стоматологик даво ва профилактика чора-тадбирлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Сурункали буюрак касаллиги билан оғриган беморларда стоматологик даво ва профилактика чора-тадбирларини оптималлаштириш" услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 31 август 2022 йилдаги 8н-р/932-сон малумотномаси). Ушбу услубий тавсия стоматологик қабулда CБКда асосий тиш касалликлари ташхисини яхшилашга имкон берган;
лаборатор, инструментал диагностика бўйича олинган илмий натижалар, СБКда асосий стоматологик касалликлари билан оғриган беморларнинг клиник кузатувлари натижалари асосида тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётида, шу жумладан Самарқанд вилояти 5-сонли стоматология ДУК вилоят стоматология поликлиникасининг клиник амалиётида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил  30 сентябрдаги 8н-з/505-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётда қўллаш амбулатор стоматологияда болаларда психоэмоционал стрессни ўз вақтида ташхислаш ва олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish