Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Фазилат Аминбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда рефракция аномалиялари коррекцияси ва профилактикасига мажмуавий ёндашув» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1043.
Илмий раҳбар: Дадамухамедова Шохида Мубашировна, тиббиёт фанлари номзоди. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ИК, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01. 
Расмий оппонентлар: Кремкова Елена Витальевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бузруков Ботир Тўлқунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб ёшидаги болаларда рефракция аномалияларининг коррекция ва профилактика чораларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ёшидаги болаларда аккомодацион аппаратнинг узоқ муддатли зўриқиши, гиподинамия хисобига пандемия даврида ундан олдинги даврга нисбатан рефракция аномалияларининг диспансер назоратига олиниш кўрсаткичи ошганлиги исботланган;
илк бор мактаб ёшидаги болаларда  тўр парда қалинлиги миопик рефракцияда периферик қисмларда, гиперметропик рефракцияда марказий қисмларда эмметропик рефракцияга нисбатан паст кўрсаткичга эга эканлиги исботланган;
тўр парда қалинлиги кўрсаткичи - кўз олмаси олдинги орқа ўқ узунлиги  орасида ўртача кучдаги тескари, рефракция кўрсаткичи орасида: миопик рефракция бўйича кучсиз тескари, гиперметропик рефракция гуруҳида  ўртача кучдаги тўғри корреляцион боғлиқликлар аниқланган;
тўр парда қалинлиги ва кўриш ўткирлиги кўрсаткичи орасида: миопик рефракция гуруҳида ўртача кучдаги тўғри, гиперметропик рефракция гуруҳида ўртача кучдаги тескари корреляцион боғлиқликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда рефракция аномалиялари профилактикаси ва коррекциясига мажмуавий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда рефракция аномалиялари профилактикаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда рефракция аномалияларини шаклланиши сабабларини аниқлаш ва баҳолаш усуллари» номли  услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7-октябрдаги 8н-з/527-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома мактаб ёшидаги болаларда рефракция аномалиялари шаклланиши ва ривожланиши хавф омилларини аниқлаш имконини берган; 
 болаларда рефракция аномалияларини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган  «Болаларда рефракция аномалияларини даволаш самарадорлигини аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7-октябрдаги 8н-з/527-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома мактаб ёшидаги болаларда рефракция аномалияларини даволаш самарадорлигини аниқлаш имконини берган; 
мактаб ёшидаги болаларда рефракция аномалиялари  профилактикаси ва коррекциясига мажмуавий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Хоразм вилояти Қўшкўпир, Янгиариқ ва Шовот туманлари тиббиёт бирлашмалари ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7-декабрдаги 08-38964-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни жорий  қилиниши мактаб ёшидаги болаларда рефракция аномалияларини олдини олиш, хавф омилларини эрта аниқлаш, рефракция аномалияларини ўз вақтида коррекция қилиш ва адекват олиб бориш, рефракцион амблиопияни олдини олиш, мажмуавий даволашни такомиллаштириш орқали асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish