Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродова Гўзал Адҳамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари фаолиятида рақамли маркетинг технологиялари самарадорлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Iqt177.
Илмий раҳбар: Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университитети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Болтабаев Маҳмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нодир Хосиятович Жумаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари фаолиятида рақамли маркетинг технологиялари самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан блокчейн асосида қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) имконини берувчи мобил иловадан фойдаланиш, улар учун (брокерлар, дилерлар, солиқлар ва комиссиялар) кетадиган харажатларга эҳтиёж қолмаслигига олиб келиши асосланган;
банк мижозларига хизмат кўрсатишни рақамли биометрик идентификация қилишни қўллаш орқали, масофадан молиявий хизмат кўрсатишлар тизими такомилаштирилган;
банкларда мижозларга берилган кредит балларини ҳисоблаш усулларига сунъий интелект технологиясининг “client- control and connection” функциясини киритиш орқали баҳолаш таклиф этилган;
рақамли банк маркетингининг контент технологиясини қўллашда уларнинг онлайн платформасидан фойдаланиш тавсия этилган;
банк рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланишда йирик реклама майдонларидан воз кечиб, ҳозирги кунда қулай ва арзон реклама майдони “Microinfluenza” (микро таъсир кўрсатувчи маркетинг технологияси) дан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятида рақамли маркетинг технологиялари самарадорлигини ошириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан блокчейн асосида қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) имконини берувчи мобил иловадан фойдаланиш, улар учун (брокерлар, дилерлар, солиқлар ва комиссиялар) кетадиган ҳаражатларга эҳтиёж қолмаслигига олиб келиши таклифи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятида қўлланилган (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2022 йил 7 декабрдаги 07-3/8808-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ амалиётида жорий этилиши натижасида банкнинг мобиль иловаси функциялари янада такомиллаштирилган ҳамда маҳаллий ва халқаро пул ўтказмалари, тўловлар тизими, молиявий операцияларни амалга ошириш, турли хил омонатларни қулай шартларда расмийлаштириш, MasterCard виртуал картасини масофадан очиб онлайн тўловларни амалга ошириш, Visa Direct тизими орқали дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлардаги банк ўтказмаларни амалга ошириш, шунингдек қимматли қоғозларни сотиб олиш (сотиш) имконияти яратилиб, натижада, брокерлар, дилерлар, солиқлар ва комиссиялар учун кетадиган ҳаражатлар тежалишига ва бундан келиб чиқиб банк активлари 2022 йилда 12,8% (55759 млрд. сўм)ни, банк капитали эса 11,1% (7570 млрд.сўм)ни ташкил этган;
банк мижозларига хизмат кўрсатишни рақамли биометрик идентификация қилишни қўллаш орқали, масофадан молиявий хизмат кўрсатиш  тизимини такомиллаштириш таклифи АТБ “Қишлоққурилишбанк” фаолиятида қўлланган (АТБ “Қишлоққурилишбанк”нинг 2022 йил 19 октябрдаги 04/46-12-7386-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тижорат банки томонидан “InTend” лойиҳасида 2022 йил январ-сентябр ойлари давомида 226 441 нафар мижозлар онлайн идентификациядан ўтказилиб, 259,4 млрд.сўм микроқарз маблағлари ажратилишига эришилди. Шунингдек, банкнинг “QUANT” мобил иловасида он-лайн идентификациядан ўтиш орқали омонат, микроқарз ва банк картасига буюртма бериш функциялари жорий этилди. “QUANT” мобил иловаси орқали  2022 йилнинг январ-сентябр ойларида 14166 нафар мижозлар биометрик идентификациядан ўтказилди, ҳамда шу давр мобайнида жисмоний шахслар томонидан “QUANT” мобил иловаси орқали 576,4 млрд.сўм айланмани амалга оширилишга эришилди;
банкларда мижозларга берилган кредит балларини ҳисоблаш усулларига сунъий интеллект технологиясининг “client- control and connection” функциясини киритиш орқали баҳолаш таклифи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фаолиятида қўлланилган (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2022 йил 7 декабрдаги 07-3/8808-1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ амалиётида жорий этилиши натижасида, рақамли банк воситалари SEO қидирув тизими,  B2B платформаси,  B2C платформаси,  CRM мижозлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди. Мижозларга  бериладиган кредит балларини ҳисоблашда сунъий интелект технологиясининг “client - control and connection” функциясидан фойдаланиш амалиётга жорий этилиб, натижада ижобий кредит баллари кўрсаткичларига эга бўлган мижозлар сони ошиб, банкнинг таасурот кўрсаткичлари самарадорлиги (танлаб олинган алоҳида янгилик учун: веб сайтидан фойдаланувчилар сони (Sf) - 350, банк маркетинг рекламасини сайт орқали кўрганлар сони (SRk) – 135, тақдим этиган алоқа каналлари улуши (SAK) – 90га ошган) 55,79ни ташкил қилди. Мижозлар ишончли модели кўрсаткичи 2021 йил мезон оралиғидан келиб чиқиб баҳолайдиган бўлсак 1511,80га тенглигига эришилган ва бу кўрсаткич банкка нисбатан мижозлар ишончи юқори бўлганлигини кўрсатган;
рақамли банк маркетингининг контент технологиясини қўллашда уларнинг онлайн платформасидан фойдаланиш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятида қўлланган (“Агробанк” акциядорлик тижорат банки 2022 йил 12 декабрдаги 13-11/1747-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, АТБ  “Агробанк”да банкнинг онлайн платформасидан фойдаланиш орқали рақамли банк технологияларини қўллаш самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий кўрсаткичлари келтириб ўтилди. Натижада банкинг “Ommabop mahsulotlar” номли он-лайн хизмат пакети “Агробанк”нинг таасурот кўрсаткичлари самарадорлигини 60,74% улушга ошишига эришилган;
банк рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланишда йирик реклама майдонларидан воз кечиб, ҳозирги кунда қулай ва арзон реклама майдони “Microinfluenza” (микро таъсир кўрсатувчи маркетинг технологияси) дан фойдаланиш бўйича таклиф АТБ “Қишлоққурилишбанк” фаолиятида қўлланган (АТБ “Қишлоққурилишбанк”нинг 2022 йил 19 октябрдаги 04/46-12-7386-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир видео рекламалардан сўнг 500 000 дан ортиқ обуначилар кузатиб боришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish