Sayt test rejimida ishlamoqda

Биной Жой Каттадийилнинг
фан доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўлов қобилиятсизлиги ва банкротлик тўғрисидаги кодексига биноан бизнесни қайта қуриш ва қайта тузишни бошқариш: Ҳиндистон тажрибаси сабоқлари”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.07 –“Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Iqt318.
Илмий раҳбар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, DSc.22/30.12.2019.I.85.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Наби Саидкаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахманбаева Роза Абдурахмановна, иқтисодиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳамда бошқа трансформация жараёнидаги ва ривожланаётган мамлакатларда тегишли бозор ислоҳотларини амалга ошириш учун зарур сабоқларни олиш учун тўловга қобилиятсизлик ҳамда банкротлик ислоҳоти доирасида бизнесни реструктуризациялаш ва реинжинирингини бошқаришни, уларнинг натижалари, асоратлари ҳамда Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
рақамли технологияларни жорий этиш асосида ихтисослаштирилган органлар ишини мувофиқлаштириш мақсадида институционал механизм таклиф этилган;
Банкротлик тўғрисидаги Кодексни (2016 й.) ушбу масала билан боғлиқ мавжуд қонунлар билан консолидация қилиб қайта шакллантириш асосида тўловга қобилиятсизликни ҳал қилишнинг янги тизими таклиф этилган;
каскадли механизми кредит ташкилотлари ва қарздор корпорациялар ўртасидаги тўловга қобилиятсизликни бартараф этишнинг молиявий масалаларини ҳал қилишда давлат манфаатлари устуворлиги бўйича қарзларни тўлашни таъминлайдиган ҳамда улар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартибининг аниқ мезонлари ишлаб чиқилган;
бошқарув аппарати шаффофлигини таъминлаш асосида кредиторлик режимини ва инвесторлар ишончининг ортиши асосланган;
ночор ишлаб чиқариш бўлинмаларини жонлантириш бўйича тавсиялар тайёрлаш асосида муаммолар таҳлили ва уларнинг оқибатларини ўрганиш учун комиссияларни тайинлаш чора-тадбирлари таклиф этилган;
Paired t-test асосида Ҳиндистонда банкротликка оид ислоҳотлар иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишламаётган активларни қисқартириш, хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, “Doing business” рейтингини оширишнинг тўғридан-тўғри корреляцияси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тўлов қобилиятсизлиги ва банкротлик тўғрисидаги кодексига биноан бизнесни қайта қуриш ва қайта тузишни бошқариш: Ҳиндистон тажрибаси сабоқлари” мавзуси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
рақамли технологияларни жорий этиш асосида ихтисослаштирилган органлар ишини мувофиқлаштириш мақсадида институционал механизми бўйича таклифлар Ҳиндистон Корпоратив ишлар вазирлиги учун тайёрланган ҳужжатларда фойдаланилган (Ҳиндистондаги ISCI Тўловга қобилиятсизлик бўйича мутахассислар институтининг 2021 йил 15 июндаги IIP/MD 21/06/1501-сон маълумотномаси). Натижада, тўловга қобилиятсиз корхоналарга бериладиган солиқ имтиёзлари 1.5 баробарга, моддий ёрдам кўрсатиш ҳажми 2 бароварга оширилишига эришилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқодлар институти томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини такомиллаштириш доирасида мазкур соҳада ахборот технологиялари билан боғлиқ диссертацияда илгари сурилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқодлар институти 2021 йил 2 декабрдаги 02-1/1392-сон маълумотнома). Натижада тўловга қобилиятсизлик қарорнинг ижтимоий-ташкилий натижадорлига қўшимча оширилишига имкон яратган;
Банкротлик тўғрисидаги Кодексни (2016 й.) ушбу масала билан боғлиқ мавжуд қонунлар билан консолидация қилиб қайта шакллантириш асосида тўловга қобилиятсизликни ҳал қилишнинг янги тизими бўйича таклиф Ҳиндистон Корпоратив ишлар вазирлиги учун тайёрланган ҳужжатларида фойдаланилган (Ҳиндистондаги ISCI Тўловга қобилиятсизлик бўйича мутахассислар институтининг 2021 йил 15 июндаги IIP/MD 21/06/1501-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир долларга тўғри келадиган коэффициент тўловга қобилиятсизлик бўйича янги иш бўйича қарздорлар томонидан 100 фоиз миқдорида йиғилган пул маблағларини тўлаш учун цент ҳисобида 25,7 дан 71,6 га оширилди;
каскадли механизми кредит ташкилотлари ва қарздор корпорациялар ўртасидаги тўловга қобилиятсизликни бартараф этишнинг молиявий масалаларини ҳал қилишда давлат манфаатлари устуворлиги бўйича қарзларни тўлашни таъминлайдиган ҳамда улар ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартибининг аниқ мезонлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонунининг 238, 239 ва 240 – моддаларини шакллантирилишига асос бўлди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 04/1-11-47-сон далолатномаси). Натижада банкротлик тизимини қайта ташкил етиш билан боғлиқ қонунчилик нормаларини бирлаштириш, кредит ташкилотлари ва қарздор корхоналар ўртасида тўловга қобилиятсизликни молиявий масалаларини кўриб чиқиш муддатлари соддалаштирилган;
ночор ишлаб чиқариш бўлинмаларини жонлантириш бўйича тавсиялар тайёрлаш асосида муаммолар таҳлили ва уларнинг оқибатларини ўрганиш учун комиссияларини тайинлаш чора-тадбирлари бўйича таклиф Халқаро сертификатланган аудиторлар BMS Auditing (Дубай, БАА) (2021 йил 9 декабрдаги SN0002975-сонли), “Ipak yo’li” АИТБ Чилонзор филиали (2022 йил 29 ноябрдаги  01/5105-сонли маълумотномаси) мулкий қарзни ундиришда корхоналар билан ишлашда (масалан, 2022 йил 1 февралдаги 10/421-сонли даъво хати, 2022 йил 23 майдаги 03.2270-сонли даъво аризаси) жорий этилган. Шунингдек, 2022 йил 27 январда бўлиб ўтган “Ҳиндистон-Марказий Осиё” онлайн саммити учун тайёрланган таҳлилий материалларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро мунособатлари бўйича ахборот-таҳлилий Марказининг 2022 йил 11 ноябрдаги 01/133-сон маълумотномаси). Натижада диссертантнинг таклиф ва тавсиялари нафақат халқаро миқёсда, балки Ўзбекистонда ҳам тадбиқ этилган;
Paired t-test асосида Ҳиндистонда банкротликка оид ислоҳотлар иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишламаётган активларни қисқартириш, хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, “Doing business” рейтингини оширишнинг тўғридан-тўғри корреляцияси бўйича илмий янгилик Ҳиндистон Корпоратив ишлар вазирлиги учун тайёрланган ҳужжатларида фойдаланилган (Ҳиндистондаги ISCI Тўловга лаёқатсизлик бўйича мутахассислар институтининг 2021 йил 15 июндаги IIP/MD 21/06/1501-сон маълумотномаси). Ушбу ислоҳотларни таҳлил қилиш бўйича Paired t-test маълумотлари асосида иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишламаётган активларни қисқартириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, Doing bussiness рейтингини ошириш воситаларидан бири эканлиги исботланган ҳамда бу Ҳиндистоннинг иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайдиган омил деган хулосага келиш учун асос бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish