Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Нурмуҳаммад Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий партиявий тизимлар трансформациясининг консептуал асослари», 23.00.01 - Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий фанлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.PhD/Ss235.
Илмий раҳбар: Aхмедов Хусниддин Aлиқулович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Якубов Бахтиёр Султонназирович, сиёсий фанлар доктори; Тилавов Ўктамжон Ғуломович, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобал ўзгаришлар жараёнида замонавий партиявий тизимлар трансформациясини Ўзбекистон мисолида консептуал жиҳатдан ўрганиш, партиявий тизимлар жараёнини ўзгаришларга олиб келувчи ички ва ташқи факторларни таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
демократик сайлов стандартларини ўзгариб бориши ҳамда партиялараро рақобатнинг кучайиши аҳолининг партиявий тизимларнинг ғоявий асосларига нисбатан ишонч даражасини ортишига - “презентатив” амалдаги ҳукумат ёки партияларнинг дастурига нисбатан очиқ муносабатни билдириши - “конструктив” ҳамда амалдаги партияларга нисбатан муқобил позицияни акс еттириш - “конфронтатив” ўзгаришлар асосида баҳоланиши илмий асосланган;
давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда партия ғоя ва дастурларининг “ендо”- ички (партиянинг ташкилий тузилиши, кадрлар таркиби ва салоҳияти) ва “екзо”- ташқи (давлатнинг ташқи сиёсат соҳасидаги миллий манфаатларни ҳимоялашдаги аҳамияти) вазифаларини кучайтириш асосида жамият ва давлат ўртасида “қайта алоқа” тизимини такомиллаштириш асослари исботлаб берилган;
партияларнинг фаолият самарадорлигини белгиловчи (партия ғояларининг амалдаги натижалари, кадрларнинг давлат ҳокимиятидаги улуши, електоратнинг ўсиш динамикаси, миллий манфаатларни руёбга чиқаришдаги натижадорлиги ҳамда партиянинг аҳоли ўртасидаги сиёсий имиджи) асосий мезонлар бўйича баҳоланиши асослаб берилган;
ўзгариб бораётган давр талабидан, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда сиёсий партиянинг дастурий ғоялари, мафкураси ҳамда ташкилий-кадрлар фаолиятини мунтазам янгилаб бориш замонавий партиявий тизимларнинг асоси сифатида таҳлил етилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий партиявий тизимлар трансформациясининг консептуал асосларини ўрганиш натижасида:
демократик сайлов стандартларини ўзгариб бориши ҳамда партиялараро рақобатнинг кучайиши аҳолининг партиявий тизимларнинг ғоявий асосларига нисбатан ишонч даражасини ортишига - “презентатив” амалдаги ҳукумат ёки партияларнинг дастурига нисбатан очиқ муносабатни билдириши - “конструктив” ҳамда амалдаги партияларга нисбатан муқобил позицияни акс еттириш- “конфронтатив” ўзгаришлар асосида баҳоланиши илмий асосланганлиги борасидаги илмий янгилиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Кун мавзуси” номли ешиттиришларининг 2021 йил август ва сентябр ойларидаги сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб, радио ешиттириш давомида шунингдек, бугунги кунда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, жамиятни демократлаштиришда сиёсий партияларнинг фаол иштироки айниқса, замонавий сиёсий жараёнлар ривожланаётган шароитда партиявий тизимларнинг трансформация жараёнини таҳлили ёритилди. Партиявий тизим ҳамда унинг трансформацияси тушунчасининг умумий таърифи, ривожланган давлатларнинг сиёсий партиялари трансформация жараёнидаги фаолияти, ривожланиш хусусиятлари ҳамда уларнинг объектив жиҳатларини ўзлаштириш омиллари қиёсий таҳлил етилиб, натижалар мамлакатимизда сиёсий фанлар назариясини ҳамда партиялар фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга ега еканлиги асослаб берилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2021 йил 15 октябр №04-25-1637-сонли далолатномаси). Натижада, мазкур телерадиокомпания томонидан оммавий тайёрланган материаллар мазмунини мукаммал ва илмий далилларга бой бўлишида, аҳолининг сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлигини ошириш борасидаги билим, кўникма ва тажрибаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда партия ғоя ва дастурларининг “ендо”- ички (партиянинг ташкилий тузилиши, кадрлар таркиби ва салоҳияти) ва “екзо”- ташқи (давлатнинг ташқи сиёсат соҳасидаги миллий манфаатларни ҳимоялашдаги аҳамияти) вазифаларини кучайтириш асосида жамият ва давлат ўртасида “қайта алоқа” тизимини такомиллаштириш асослари исботлаб берилганлиги борасидаги илмий янгилиги Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг тадбирларини ўтказиш ҳамда сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2021 йил 14 октябрдаги 2-449-сонли далолатномаси). Натижада, сиёсий партиялар томонидан номзодларни илгари суриш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда депутатларнинг давлат ва жамоат ташкилотларига нисбатан таъсир етиш чораларини кучайтириш, партиялар қошида партияларнинг замонавий сиёсий жараёнларга мослашувчанлигини, ҳамда ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқувчи “Aқл марказ”ларини ташкил етишга хизмат қилган;
партияларнинг фаолият самарадорлигини белгиловчи (партия ғояларининг амалдаги натижалари, кадрларнинг давлат ҳокимиятидаги улуши, електоратнинг ўсиш динамикаси, миллий манфаатларни руёбга чиқаришдаги натижадорлиги ҳамда партиянинг аҳоли ўртасидаги сиёсий имиджи) асосий мезонлар бўйича баҳоланиши асослаб берилганлигига доир илмий янгилиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишларида ҳамда қўмитада фаолият юритувчи депутатларнинг сайловчилари билан учрашувлари шунингдек, улар жалб қилинган партия тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022 йил 11 январдаги 04/3-11-35-сонли далолатномаси). Натижада, аҳоли ўртасида социологик илмий-тадқиқотларни ҳамда ижтимоий кўрсаткичлар методологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган.
ўзгариб бораётган давр талабидан, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда сиёсий партиянинг дастурий ғоялари, мафкураси ҳамда ташкилий-кадрлар фаолиятини мунтазам янгилаб бориш замонавий партиявий тизимларнинг асоси сифатида таҳлил етилган. Ушбу илмий янгилик доирасида диссертацияда илгари сурилган ғоялар, сиёсий таҳлил, хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурининг “Халқ номидан, халқ учун ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатли жамият қурамиз” деб номланган учинчи бўлимининг 2, 3, 5, 6-хатбошларини тайёрлашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Aбдураҳимович Aбдуҳалимовнинг Сайловолди Дастурининг “Бизнинг мақсадимиз адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш!” деб номланган биринчи бўлимининг 3, 9-хатбошисини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партиясининг 2022 йил 31 мартдаги №01-04/92 сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли сиёсий онгини юксалтириш, партиялараро соғлом рақобатни яратиш орқали партиянинг жамиятдаги мавқйейини кўтаришига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish