Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўлмасхўжайев Зоирхўжа Aббос ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув шароитида шахс ижтимоий-сиёсий дунёқарашининг шаклланишига ижтимоий тармоқларнинг таъсири», 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ss313.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Шуҳрат Ғойибназарович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Назрулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Дехканов Наримон Бурхонович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида шахс ижтимоий-сиёсий дунёқарашини “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси асосида шакллантиришда ижтимоий тармоқларнинг таъсири ва ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида ижтимоий тармоқлар ўз стратегик мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, шахс онги ва тафаккурига турли оммавий воситалардан фойдаланган ҳолда жамиятнинг сиёсий маданияти мафкурасига таъсир ўтказиб, уни барқарор тараққиётини ёки беқарор инқирозини ифодаловчи ижтимоий-сиёсий омил сифатидаги ўрни сиёсий таҳлил орқали илмий асослаб берилган;
жамиятдаги диний муносабатларнинг ўрнидан “оқилона” фойдаланиб уни ниқоб қилиб, маълум бир носоғлом (вайронкор ғоялар асосида) манфатларга еришиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан ўз мақсадини амалга оширувчи еволюцион динамик мафкуравий тактиканинг қуроли сифатида фойдаланилиши илмий асослаб берилган;
 жамиятнинг таҳдидбардошлик даражасига ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирини камайтириш, шахснинг соғлом ижтимоий-сиёсий дунёқаршини ва мафкуравий иммунитетини (еътиқодини) шаклланишига миллий ғоя ва мафкуранинг жамиятнинг ҳамма ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ва уларни самарали тарғиботи сиёсий барқарорликни ва тараққиётни белгиловчи асосий омиллардан бири еканлиги очиб берилган;
бугунги глобаллашган ахборот маконининг ўзига хос салбий ва ижобий жиҳатларини инобатга олган ҳолда, жамиятда таълим-тарбия соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида таълим тизимининг барча босқичларида медиатаълимнинг жорий қилиш мақсадга мувофиқ еканлиги таҳлил асосида исбот қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги таcдиқловчи ҳужжатлар тақдим етилган:
глобаллашув шароитида ижтимоий тармоқлар ўз стратегик мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, шахс онги ва тафаккурига турли оммавий воситалардан фойдаланган ҳолда жамиятнинг сиёсий маданияти мафкурасига таъсир ўтказиб, уни барқарор тараққиётини ёки беқарор инқирозини ифодаловчи ижтимоий-сиёсий омил сифатидаги ўрни сиёсий таҳлил орқали илмий асослаб берилган хулосалардан Ўзбекистон Либерал- демократик партиясининг дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳамда тарғибот ишларида ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тарғибот тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2022 йил 19 январдаги 01-27/429 сон далолатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2022 йил 29 мартдаги 4-13-23-825 сон маълумотномаси). Натижалар партиянинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш борасидаги сиёсий маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
жамиятдаги диний муносабатларнинг ўрнидан “оқилона” фойдаланиб уни ниқоб қилиб, маълум бир носоғлом (вайронкор ғоялар асосида) манфатларга еришиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан ўз мақсадини амалга оширувчи еволюцион динамик мафкуравий тактиканинг қуроли сифатида фойдаланилиши илмий асослаб берилган амалий таклифлардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий- маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ИХ. Йўналиши “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам    ўрганиш, терроризм, екстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш” 40 банди Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний    ақидапарастлик ва екстремизмнинг бузғунчи ғояларидан огоҳ етишга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ёшлар екстремизмга қарши”, “Маънавият одам ва олам халоскори”, “Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари”, “Ислом терроризмга қарши” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил етишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавийтадқиқотлар институтининг 2022 йил 5 октабрдаги 290 сон маълумотномаси). Натижада Республика маънавият ва маърифат Марказининг фуқаролар дунёқарашини шакллантириш билан боғлиқ тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали ташкил етишга катта ҳисса қўшган; 
жамиятнинг таҳдидбардошлик даражасига ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсирини камайтириш, шахснинг соғлом ижтимоий-сиёсий дунёқаршини ва мафкуравий иммунитетини (еътиқодини) шаклланишига миллий ғоя ва мафкуранинг жамиятнинг ҳамма ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ва уларни самарали тарғиботи сиёсий барқарорликни ва тараққиётни белгиловчи асосий омиллардан бири еканлиги асосланган    таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг В. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бўлимининг 27. “Фуқаролар сиёсий маданиятини ривожлантириш ҳамда миллатлараро муносабатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш” банди ижросида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022 йил 24 мартдаги 01-616 сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўзининг ижтимоий тармоқларда тарғибот ишларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган;
бугунги глобаллашган ахборот маконининг ўзига хос салбий ва ижобий жиҳатларини инобатга олган ҳолда, жамиятда таълим-тарбия соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида таълим тизимининг барча босқичларида медиатаълимнинг жорий қилиш мақсадга мувофиқ еканлиги таҳлил асосида исбот қилинган хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора- тадбирлар дастурининг ИВ йўналиши “Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш” 34 бандида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 24 майидаги 02/02/889 сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар Марказнинг ушбу йўналишдаги ишларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish