Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбергенов Неъматулла Маткаримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мамлакат дон мустақиллигини таъминловчи деҳқончилик тизимининг илмий асослари”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.1.DSc/Qx161.
Илмий маслаҳатчи: Телляев Рихсивой Шамахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий‒тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Реимов Ниятбай Байназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Жумабаев Зухриддин Мўминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикада ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, аҳолининг дон ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ғўза:ғалла алмашлаб навбатлаб экиш, кузги бошоқли дон ва такрорий экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш ҳамда мамалакатнинг дон билан таъминловчи деҳқончилик тизимининг илмий ва амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, мамлакат дон мустақиллигини таъминловчи деҳқончилик тизими  ғўза:ғалла навбатлаб экишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган ва республика қишлоқ хўжалигига жорий этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик гувоҳномаси олинган;
республикада ғўза экин майдонлари қисқартирилиб, 1069,5 минг гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилган ва 2002 йил 5 млн. тонна ғалла етиштирилиб, мамлакат дон мустақиллигига эришилган; 
ғўза:ғалла алмашлаб навбатлаб экиш деҳқончилик тизимида кузги бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингандан кейин 30 дан ортиқ такрорий экинларни етиштириш, бир йилда икки марта ҳосил олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда такрорий экинлар 1,2-5,5 т/га илдиз ва анғиз қолдириши, органик моддалар тўпланиши ҳисобига тупроқ унумдорлигини сақлаш ва тикланиш қонунияти илмий асосланган;
республикада янги ғўза:ғалла алмашлаб навбатлаб экиш деҳқончилик тизими жорий этилиши натижасида ҳар йили 3,0-3,5 млн. тонна пахта, 6,5-7,0 млн тонна дон ҳамда такрорий экилган дуккакли ва бошоқли дон, ем-хашак, сабзавот ва полиз экинлари маҳсулотларини етиштиришнинг илмий-амалий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакат дон мустақиллигини таъминловчи деҳқончилик тизимини илмий асослаш, ғўза-ғалла навбатлаб экиш деҳқончилик тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида: 
“Пахтачилик комплекси алмашлаб экишда бошоқли дон экинларини жойлаштириш бўйича тавсиялар”, “Ўзбекистон Республикасида кузги бошоқли дон ва эртаги экинлардан кейин такрорий экинлар етиштириш агротехнологияси”, “Қорақалпоғистон Республикасида картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олиш бўйича тавсиялар”, “Қарақалпақстан Республикасы шәриятында картошка жетистириў технологиясы бойынша усыныслар” тавсияномалари тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 02/023-04/4497-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномалар ғўза, кузги буғдой ва такрорий экинлар экадиган фермер хўжаликлари ва агрокластерларда қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ва Сирдарё вилояти шароитида ғўза:ғалла навбатлаб экиш деҳқончилик тизимида бошоқли дон экинларини массивлаштириш усулида жойлаштириш ва етиштириш технологияси 2329 га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 02/023-04/4497-сон маълумотномаси). Натижасида ғалла ҳосилдорлиги 1,9-7,3 ц/га, соф даромад 28363,4-98602,9 сўм, рентабеллик даражаси 5,2-18,3% ортган;
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида бошоқли дон экинлари 53 минг га, такрорий сабзавот ва картошка экинлари 1422 га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 02/023-04/4497-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойдан 55 ц/га, такрорий картошкадан 25 т/га ҳосил олишга эришилиб,  рентабеллик даражаси 55,3% ни ташкил этилди;
интенсив ғўза:ғалла (1:1) навбатлаб экиш деҳқончилик тизимига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг “Ўт далали ва қатор оралари ишланадиган деҳқончилик системаси ҳамда унинг беда:ғўза (3:7) алмашлаб экиш тизимини сақлаган ҳолда қисқа алмашлаб экиш тизимига ўтиш босқичларининг илмий-амалий асослари” ишлаб чиқилган ва жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 02/023-04/4497-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакат бўйича ғўза майдонлари кескин қисқартирилган, ўрнига янги “Интенсив ғўза:ғалла (1:1) навбатлаб экиш деҳқончилик системаси” тўлиқ жорий этилган ва “ғўза : ғалла” нисбати 1:1 га келтирилган. Пировардида 003687-рақамли  ва № 002991 – рақамли ихтиро гувоҳномалари олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish