Sayt test rejimida ishlamoqda

Обрўев Ғафур Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатига сомон, кўкат ўғит ва ўтмишдошларнинг таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Qx605.
Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSс.05/30.12.2019.Qх.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Маҳмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида ғалла-сабзавот экиладиган ерларда сомон, ўтмишдош ва сидерат экинларнинг кузги буғдой дон ҳосили ва сифатига ҳамда, тупроқ унумдорлигига таъсирини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида илк бор сомон, ўтмишдош ва сидерат экинлари сифатида фойдаланишнинг кузги буғдой етиштиришдаги таъсири аниқланган; 
Самарқанд вилояти шароитида хантал ўсимлиги (м: тупроқнинг 0-25 см қатламида илдиз қуруқ массаси энг юқори кўрсаткич,  кўкат ўғит сифатида 6 т сомон+хантал вариантида 174,39 г, ўтмишдош экин сифатида хантал экилган вариантида 158,92 г)  турли ўтмишдош экинларга нисбатан қиёсий баҳоланган ва таъсири ижобийлиги аниқланган;
кузги буғдойнинг ассимиляцион юзаси баҳорги тупланиш даврида ёзги шудгор (назорат) вариантида 7,80 минг м2/га, 6 т сомон+кўкат ўғитлар қўлланилган вариантларда 9,01-9,52 минг м2/га ни, хантал ўтмишдош экин сифатида экилган вариантда 9,52 минг м2/га ни ташкил этганлиги ва ЭФП, ФСМ, Кфар га сомон, кўкат ўғит ва ўтмишдош экинларнинг таъсири аниқланган;
кузги буғдой ҳосил элементларининг шаклланиши, дон ҳосилдорлиги ёзги шудгор (назорат) вариантда кузги буғдой дон ҳосилдорлиги ўртача уч йилда 59,1 ц/га, 6 т сомон+хантал вариантида 69,4 ц/га, хантални ўтмишдош экин сифатида фойдаланилган вариантда кузги буғдой дон ҳосилдорлиги мос равишда 64,5 ц/га ни ташкил этганлиги  ва доннинг сифат кўрсаткичларига сомон, кўкат ўғит ва ўтмишдош экинларнинг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғаллачиликда кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатига сомон, кўкат ўғит ва ўтмишдошларнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ушбу тадқиқот иши асосида «Самарқанд вилояти шароитида кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатига сомон, кўкат ўғит ва ўтмишдошларнинг таъсири» тавсиянома ғаллачилик фермер хўжаликлари учун кщллама сифатида хизмат қилмоқда;
ғаллачилик фермер хўжаликлари учун Самарқанд вилояти шароитида кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифатига сомон, кўкат ўғит ва ўтмишдошларнинг таъсири бўйича ф/х да “Нур Дур Гуллар Агрочамани”  фермер хўжалигида 12,5 гектар, “Ражабов Суяр Нур Боғи”  фермер хўжалигида 14,5 гектар, “Бобур Агрожаҳон”  фермер хўжалигида 15,5 гектар, “Тарнов унумдор замини”  фермер хўжалигида  10,2  гектар, жами   52,7 гектарга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 август 02/23-04/5660-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдой экилган назорат вариантда ўртача 59,1 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, ўтмишдош экин кўк нўхат ва ханталдан сўнг кузги буғдой экилганда 62,4-64,5 ц/га, назорат кузги буғдой экилган вариантга нисбатан 3,3-5,4 ц/га қўшимча кузги буғдой дон ҳосили олишга эришилган. 6 т сомон+кўкат ўғитлар таъсирида кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 67,6-69,4 ц/га ни ташкил этиб, назорат кузги буғдой экилган вариантга нисбатан 8,5-10,3 ц/га қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;
кузги буғдой дон ҳосили ва сифатини оширишга қаратилган тадбирлар Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида  “Маҳмудхўжа Беҳбудий ерлари”  фермер хўжалигида 6,8 гектар майдонга, “Меҳрибон Лочин Улуғбек” фермер хўжалигида 5,2 гектар майдонга, “Зиё Жаҳонгир Фирдавс”  фермер хўжалигида  9,8 гектар майдонга, вилоят бўйича жами 21,8 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 август 02/23-04/5660-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларида ғалладан 8,5-10,3 ц/га қўшимча дон ҳосили олиниб, шартли соф фойда 3,0 млн сўмгачани ташкил этиб, рентабеллик 33,9 фоизга юқори бўлишига эришилган;
ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой етиштиришда органик (сомон+кўк ўғитлар) ўғитлардан ҳамда қулай ўтмишдош экинларидан фойдаланиш 78,5гекрада жорий этилди (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 август 02/23-04/5660-сон маълумотномаси). Натижада 6 тонна сомон+хантал экилган вариантига энг юқори соф фойда 3,0 млн сўмни ва рентабеллик 33,9 фоизни, ёзги шудгор (назорат) вариантдагидан 1,2 млн сўм/га кўпроқ фойда олиниб, рентабеллик даражаси 13,2 фоизга ортиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish