Sayt test rejimida ishlamoqda

     Закирова Умида Махамадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғидаги таркибий ўзгаришларни статистик усулларда баҳолаш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.2.PhD/Iqt2164.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиер Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ўтанов Бунёд Қувондиқович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғидаги таркибий ўзгаришларни статистик усулларда баҳолаш ҳамда истиқболларини прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий статистика амалиётида мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги субъектлари иқтисодий фаолиятидаги таркибий ўзгаришларни баҳоловчи кўрсаткичларидан самарали фойдаланган ҳолда, аграр сектор фаолиятини комплекс статистик баҳолаш бўйича интеграл кўрсаткичлар тизими таклиф этилган;
халқаро стандартларга мувофиқ келувчи иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2)га асосан аграр тармоқдаги таркибий ўзгаришлар ҳамда динамик жараёнларни баҳолаш қамровининг кенгайтирилган статистик кўрсаткичлар тизими иқтисодий индекс усулини қўллаш асосида экстенсив ва интенсив омиллар ҳисобига баҳоланган;
кўп омилли статистик таҳлил усулларидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги субъектларидаги таркибий ўзгаришлар ва уларнинг самарадорлигини статистик баҳолашнинг жамланма кўрсаткичлари тизими таклиф этилган;    
қишлоқ хўжалигида агросаноат кластерлари фаолияти ўзаро фермер хўжаликлари фаолияти билан боғлиқлигини инобатга олиб, республикадаги  кластерларнинг фаолиятини статистик ҳисобга олишнинг услубий жиҳатларини шакллантириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги тармоғидаги таркибий ўзгаришларни статистик усулларда баҳолаш мавзусида ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
миллий статистика амалиётида мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги субъектлари иқтисодий фаолиятидаги таркибий ўзгаришларни баҳоловчи кўрсаткичларидан самарали фойдаланган ҳолда, аграр сектор фаолиятини баҳолаш бўйича таклиф этилган интеграл кўрсаткичлар тизими Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 декабрдаги 01/1-11-19-214-сон маълумотномаси). Ушбу  таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4796-сонли Қарори билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 24.2-бандига киритилган;
халқаро стандартларга мувофиқ келувчи иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2)га асосан аграр тармоқдаги таркибий ўзгаришлар ҳамда динамик жараёнларни баҳолаш қамровининг кенгайтирилган статистик кўрсаткичлар тизими иқтисодий индекс усулини қўллаш асосида экстенив ва интенсив омиллар ҳисобига баҳоланган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 декабрдаги 01/1-11-19-214-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар аграр секторда амалга ошириладиган тадбирларнинг самарадорлигини оширишда, хусусан мамлакатимизда статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясининг аграр сектор йўналишидаги вазифаларининг ижросини таъминлашга хизмат қилган.  
кўп омилли статистик таҳлил усулларидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги субъектларидаги таркибий ўзгаришлар ва уларнинг самарадорлигини статистик баҳолашнинг жамлама кўрсаткичлари тизими Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 декабрдаги 01/1-11-19-214 сонли маълумотномаси); Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги субъектлари иқтисодий фаолиятидаги таркибий ўзгаришларни баҳолаш имконияти ошган; 
қишлоқ хўжалигида агросаноат кластерлари фаолияти ўзаро фермер хўжаликлари фаолияти билан боғлиқлигини инобатга олиб, республикадаги  кластерларнинг фаолиятини статистик ҳисобга олишнинг услубий жиҳатларини шакллантириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 22 декабрдаги 01/1-11-19-214 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сон Фармонига мувофиқ агросаноат кластерлари фаолиятидаги таркибий ўзгаришларни комплекс статистик баҳолаш ҳамда хўжалик юритишнинг янги мақбул  шаклларини қўллаш имкониятларини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish