Sayt test rejimida ishlamoqda

Aдилова Шохида Туйчийевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахсда суицид олди хулқ-атвор шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Етнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/P235.
Илмий раҳбар: Файзийева Мавлуда Худаёровна, психология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Сирлийев Бахтиёр Назарович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда суицид олди хулқ-атвор шаклланишининг психологик хусусиятлари ҳамда унга таъсир қилувчи омилларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда индивидуал-когнитив жараёнларни шаклланиш босқичларига кўра, дистал омиллар таъсирида тафаккурнинг ригидлик, демонстративлик ва педантиклик хусусиятларини дезинтеграция ва дезадаптация натижасида  суицид олди хулқ-атворнинг намоён бўлиши даллиланган; 
ҳаёт индикаторларига ташқи омилларнинг таъсирига оқибатида, тез хафа бўлиш, умидсизлик, ўзини камситиш, кўнгилчанглик, муросасизлик, тобелик натижасида аутоагрессив хатти-ҳаракат намоён туфайли шахсда ўз жонига қасд қилиш еҳтимолининг прогнозлаштириш далилланган; 
шахсда инқирозли вазиятларни намоён бўлишига кўра, хулқ-атворда «аффективлик», «анормал-емоционал идрок» ва емотив хусусиятларни «проксимал», «дистал» ва «физиологик» дисфунксионал ўзгаришлариши натижасида  шахсда ўлим инстинктини доминант бўлиши далилланган; 
когнитив ва конатив факторларнинг статик таъсирига кўра, шахслардаги «аутовербал агрессивлик», «суицидуал риск», «гипертонияга мойиллик», «невротик депреccия» ва «юрак миокард инфаркти» хавфининг ортиши туфайли қизларда суицидуал хатти-ҳаракатларнинг такрорланиш частотаси давомий еканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Шахсда суицид олди хулқ-атвор шаклланишининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
шахсда индивидуал-когнитив жараёнларни шаклланиш босқичларига кўра, дистал омиллар таъсирида тафаккурнинг ригидлик, демонстративлик ва педантиклик хусусиятларини дезинтеграция ва дезадаптация натижасида  суицид олди хулқ-атворнинг намоён бўлиши даллиланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Консултатив психология ва психокоррексия» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 26-августдаги П-М-63-сон маълумотнома). Натижада ўсмирлар ўртасидаги суицидал ҳаракатларнинг олдини олиш ва бартараф етиш бўйича олиб бориладиган психопрофилактик тадбирларни амалга оширишда миллий одатлар, анъаналар, қадриятлардан кенг фойдаланишга оид билимларни янада бойитишга хизмат қилган;
ҳаёт индикаторларига ташқи омилларнинг таъсирига оқибатида, тез хафа бўлиш, умидсизлик, ўзини камситиш, кўнгилчанглик, муросасизлик, тобелик натижасида аутоагрессив хатти-ҳаракат намоён бўлиши шахсда ўз жонига қасд қилиш еҳтимолининг прогнозлаштириш воситаси еканлиги исботланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Оила психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 26-августдаги П-М-63-сон маълумотнома). Натижада педагоглар ва амалиётчи психологларда суицид олди хулқ-атрони олдини олишни мустаҳкамлашнинг методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилади;
шахсда инқирозли вазиятларни намоён бўлишига кўра, хулқ-атворда «аффективлик», «анормал-емоционал идрок» ва емотив хусусиятларни «проксимал», «дистал» ва «физиологик» дисфунксионал ўзгаришлариши натижасида  шахсда ўлим инстинктини доминант бўлиши далилланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 26-августдаги П-М-63-сон маълумотнома). Натижада таълим муассасаларидаги ўқитувчилар ва амалиётчи психологлар фаолиятининг методик базаси таъминотини яхшилашга ёрдам беради.
когнитив ва конатив факторларнинг статик таъсирига кўра, шахслардаги «аутовербал агрессивлик», «суицидуал риск», «гипертонияга мойиллик», «невротик депреccия» ва «юрак миокард инфаркти» хавфининг ортиши туфайли қизларда суицидуал хатти-ҳаракатларнинг такрорланиш частотаси давомий еканлиги аниқланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 26-августдаги П-М-63-сон маълумотнома). Натижада таълим муассасаларидаги ўқитувчилар ва амалиётчи психологлар фаолиятининг методик базаси таъминотини яхшилашга ёрдам беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish