Sayt test rejimida ishlamoqda

Солийев Фарҳоджон Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахслараро муносабатларда визуал диагностика мезон ҳамда кўрсаткичлари самарадорлигини аниқлашнинг психологик асослари», 19.00.05 – ижтимоий психология. Етнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/P97.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Ешбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Нишонов Сарвар Юлдибайевич, психология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахслараро муносабатлар тизимида визуал психодиагностика мезонлари самарадорлигини тадқиқ қилиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
визуал диагностикага биофизик, ижтимоий-гуруҳий ахборотларнинг таъсири натижасида визуал белгилар ва експрессив хулқидаги макроҳаракатларни перцептив даражада шахслараро муносабатларда интегратив намоён бўлиши туфайли ҳаракат симптомлари мажмуаси билан боғлиқ новербал хулқ ва новербал интеракция кодларида емоционал ҳолат муҳим аҳамиятга ега еканлиги далиланган;
експрессив хулқда ҳарактер хусусиятларини ифодаланишига кўра шахслараро коммуникация жараёнида кинесиканинг визуал психосемиотекада устувор намоён бўлиши туфайли шахс психотипларига хос белгиларининг индивидуал компонентлари исботланган;
шахслараро муносабатларда новербал семиотиканинг юқори даражада шаклланганлиги мулоқотдаги идентификация ва рефлексия механизмларини ижтимоий коммуникацияда интегратив намоён бўлиши туфайли ижтимоий перцепция аниқлигининг ривожланганлигига тўғри пропорционал еканлиги далилланган;
ижтимоий муносабатлардаги експрессив хулқни визуал баҳолашда емоционал қўзғалувчанликда аёллар еркакларга қараганда устун еканлиги ва интенсивлик даражаси бўйича камроқ ва емоционал барқарорликда паст даражада еканлиги туфайли ҳиссий компонентда гендер дифференция мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахслараро муносабатларда визуал диагностика мезон ҳамда кўрсаткичлари самарадорлигини аниқлашнинг психологик асослари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
визуал диагностикага биофизик, ижтимоий-гуруҳий ахборотларнинг таъсири натижасида визуал белгилар ва експрессив хулқидаги макроҳаракатларни перцептив даражада шахслараро муносабатларда интегратив намоён бўлиши туфайли ҳаракат симптомлари мажмуаси билан боғлиқ новербал хулқ ва новербал интеракция кодларида емоционал ҳолат муҳим аҳамиятга ега еканлиги далиланишиига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 01 декабрдаги  ПМ-26-сон буйруғига асосан “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 12 декабрдаги ПМ-26-М-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий етилиши натижасида, олий ва ўрта махсус таълим психологлари, педпгогика ва психология профессор-ўқитувчилари фаолияти самародирлигини оширишга хизмат қилган;
експрессив хулқда ҳарактер хусусиятларини ифодаланишига кўра шахслараро коммуникация жараёнида кинесиканинг визуал психосемиотекада устувор намоён бўлиши туфайли шахс психотипларига хос белгиларининг индивидуал компонентлари исботланишига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 01 декабрдаги  ПМ-26-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 12 декабрдаги ПМ-26-М-сон маълумотномаси). Натижада психолог кадрларнинг ижтимоий муносабатларда шахсс експрессивлигини баҳолашга доир услубий технологик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
шахслараро муносабатларда новербал семиотиканинг юқори даражада шаклланганлиги мулоқотдаги идентификация ва рефлексия механизмларини ижтимоий коммуникацияда интегратив намоён бўлиши туфайли ижтимоий перцепция аниқлигининг ривожланганлигига тўғри пропорционал еканлиги далилланишига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 01 декабрдаги  ПМ-26-сон буйруғига асосан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 12 декабрдаги ПМ-26-М-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг жорий етилиши психолог ва педагогларнинг профессионал касбий маҳоратини сифат жиҳатдан ўсишга еришилган;
ижтимоий муносабатлардаги експрессив хулқни визуал баҳолашда емоционал қўзғалувчанликда аёллар еркакларга қараганда устун еканлиги ва интенсивлик даражаси бўйича камроқ ва емоционал барқарорликда паст даражада еканлиги туфайли ҳиссий компонентда гендер дифференция мавжудлиги исботланишига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 01 декабрдаги  ПМ-26-сон буйруғига асосан “Оттогенез психологияси, дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 12 декабрдаги ПМ-26-М-сон маълумотномаси). Натижада мутахассислик фанлари профессор-ўқитувчиларининг услубий таъминоти бойитилиб, илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлиги такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish