Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Шахноза Мирхалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида еълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг адаптация жараёнида емоционал зўриқишларнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P351.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Aбдурасулов Рустам Aбдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Жўраев Нурбек Саъдуллаевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг адаптация жараёнида ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг адаптация жараёнида емоционал зўриқишларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтисослашган мактаб ўқувчиларида ўқув фаолиятга адаптациянинг даражавий ифодаланишида ўқитувчи билан боғлиқ муносабатлардаги стресс, хавотир, депрессия, низолашувчанлик, бошқаларни қабул қила олмасликнинг устувор характерга ега еканлиги туфайли емоционал зўриқиш муҳим омил сифатида намоён бўлиши далилланган. 
ихтисослашган мактаб ўқувчиларида ижтимоий мослашув хусусиятларининг ифодаланишига кўра, емоционал комфорт ҳиссининг бошқаларни қабул қилишда интегратив намоён қилиниши туфайли ўзини-ўзи қабул қилиш устувор аҳамият касб етиши асосланган;
ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг ўқув фаолияти таъсирига кўра ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқитувчи муносабатларида хавотирланиш даражасининг интегратив ифодаланиши туфайли ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш емоционал зўриқишларнинг олдини олишдаги муҳим омил еканлиги исботланган;
ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг ўқув фаолиятига мослашиши жараёнида емоционал комформлилик, еквивалент чегараларнинг кенглиги, конструктив мулоқот кўникмасининг рефлексив даражада ривожланганлиги ўзини назорат қилишнинг ҳиссий компонентига таъсир етиши туфайли ижобий емоционал ўзгаришга еришиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг адаптация жараёнида емоционал зўриқишларнинг психологик хусусиятлари мавзусидаги олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ихтисослашган мактаб ўқувчиларида ўқув фаолиятга адаптациянинг даражавий ифодаланишида ўқитувчи билан боғлиқ муносабатлардаги стресс, хавотир, депрессия, низолашувчанлик, бошқаларни қабул қила олмасликнинг устувор характерга ега еканлиги туфайли емоционал зўриқиш муҳим омил сифатида намоён бўлишини далиллашга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги  ПМ-03-м-сон буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва дифференсиал психология” модулига киритилган Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги  ПМ-03-м-сон маълумотномаси). Натижада ихтисослашган мактаб ўқувчиларида емоционал зўриқишлар намоён бўлишида хавотир, депрессия, емоционал дискомфорт, ҳаддан ташқари стресс каби факторларни таҳлил етиш имконияти яратилган; 
ихтисослашган мактаб ўқувчиларида ижтимоий мослашув хусусиятларининг ифодаланишига кўра, емоционал комфорт ҳиссининг бошқаларни қабул қилишда интегратив намоён қилиниши туфайли ўзини-ўзи қабул қилиш устувор аҳамият касб етишини асослашга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги ПМ-03-м-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги  ПМ-03-м-сон маълумотномаси). Натижада ихтисослашган мактаб ўқувчиларида ўқув фаолиятидаги стресс, устоз-шогирд муносабатлари, низоларга берилувчанлик, ўқув жараёнига мослаша олиш, ўзини ва бошқаларни қабул қилиш омилларини емпирик тадқиқ етиш имконияти яратилган;
ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг ўқув фаолияти таъсирига кўра ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқитувчи муносабатларида хавотирланиш даражасининг интегратив ифодаланиши туфайли ижтимоийлашувда ўзини назорат қилиш емоционал зўриқишларнинг олдини олишдаги муҳим омил еканлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги ПМ-03-м-сон буйруғига асосан “Педагогик психология” модулига киритилган Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги  ПМ-03-м-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқитувчи муносабатларида хавотирланиш дараджасига коррексион таъсир етиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
ихтисослашган мактаб ўқувчиларининг ўқув фаолиятига мослашиши жараёнида емоционал комформлилик, еквивалент чегараларнинг кенглиги, конструктив мулоқот кўникмасининг рефлексив даражада ривожланганлиги ўзини назорат қилишнинг ҳиссий компонентига таъсир етиши туфайли ижобий емоционал ўзгаришга еришиш мумкинлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги  ПМ-03-м-сон буйруғига асосан “Психологик хизмат” ва “Психокоррексия” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2032 йил 07 январдаги  ПМ-03-м-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига мослашишини таъсинлаш учун конструктив мулоқот кўникмасининг рефлексив даражада ривожлатириш орқали ўзини назорат қилишнинг ҳиссий компонентига таъсир етишининг психологик асослари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish