Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупжонова Ирода Aбдирайимжоновнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика йўналиши талабалари касбий шаклланишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06– Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/P172.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Aбдурасулов Рустам Aбдирайимович,  психология фанлари доктори, профессор; Бекназарова Лола Садиновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.                                                                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика йўналиши талабаларининг касбий шаклланишини психологик хусусиятларини аниқлаш асосида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг касбий ривожланишидаги психологик қарама-қаршиликларга кўра индивидуаллаштириш, ўз мутлақлигини тан олиш, ўз-ўзини идентификациялаш, когнитив конструкцияларини рефлексив жараёнлар билан уйғун шаклланиши орқали педагогларни касбий фаолиятга муваффақиятли интеграциялашувининг мотивацион омилларини аниқлаш имкониятлари далилланган;
талабаларнинг педагог сифатида касбий шаклланишида идрок етиш, хотира, тасаввур, тафаккур, диққат каби умумий қобилиятларни намоён бўлишининг емпатиявий йўналганлик негизида устувор намоён бўлиши туфайли  рефлексив жараёнларни коммуникатив сифатлар билан интегратив ривожланиши муҳим еканлиги далилланган;
педагогика йўналиши талабаларининг касбий шаклланганлик даражасини баҳолашда коммуникатив, емоционал, иродавий сифатларни ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига кўра «коммуникатив-педагогик», «мотивацион-иродавий», «таҳлилий-баҳоловчи», «қадриятли-ижодий» каби касбий ривожланишнинг мезонлари асосланган; 
олий таълим муассасасида касбий шаклланишга ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири натижасида  коммуникативлик ва ташкилотчилиқ қобилиятининг емпатия ҳисси билан интегратив ривожланиши туфайли касбий рефлексиянинг дифференциал ривожланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика йўналиши талабалари касбий шаклланишининг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг касбий ривожланишидаги психологик қарама-қаршиликларга кўра индивидуаллаштириш, ўз мутлақлигини тан олиш, ўз-ўзини идентификациялаш, когнитив конструкцияларини рефлексив жараёнлар билан уйғун шаклланиши орқали педагогларни касбий фаолиятга муваффақиятли интеграциялашувининг мотивацион омилларини аниқлаш имкониятлари далиллаш механизми Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар фаолиятидаги фаолликни ошириш, касбий муҳим сифатларнинг аҳамиятли таянч компетенцияларини шакллантириш, касбий тайёргарликнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг педагог сифатида касбий шаклланишида идрок етиш, хотира, тасаввур, тафаккур, диққат каби умумий қобилиятларни намоён бўлишининг емпатиявий йўналганлик негизида устувор намоён бўлиши туфайли  рефлексив жараёнларни коммуникатив сифатлар билан интегратив ривожланиши муҳим еканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сон  буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар томонлама йетук, баркамол авлодни рақобатбардош кадрларни тайёрлашда илмий-методик таъминотнинг бойитилишига еришилган;
педагогика йўналиши талабаларининг касбий шаклланганлик даражасини баҳолаш учун коммуникатив-педагогик, мотивацион-иродавий, таҳлилий-баҳоловчи, қадриятли-ижодий каби умумлаштирилган мезонларидан Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Касб психологияси» модулига татбиқ етилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сонли маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар кадрлар захирасини шакллантиришда ўзигага хос қобилиятлар ҳақида билим ва малакаларни ошишига хизмат қилган;
олий таълим муассасасида касбий шаклланишга психологик омилларнинг таъсири натижасида  коммуникативлик ва ташкилотчилик қобилиятининг емпатия ҳисси билан интегратив ривожланиши туфайли касбий рефлексиянинг дифференциал ривожланиши далилланиши Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август  №8-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Консулътатив психология ва психокоррекция»  модулига татбиқ етилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 18 август 8-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика йўналиши талабалари касбий шаклланишини психологик шартларини ривожлантириш бўйича профилактика ишлари кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish