Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвақов Наби Олимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кеш тарихи ва маданияти (Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонасида материаллари асосида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 17.00.06 – Музейшунослик: тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисосликлари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Tar240.
Илмий маслаҳатчи: Исмоилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2022.Tar.70.05. рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Вахопович, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунов Сайпулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кеш воҳасининг тарихи, маданияти ёзма манбалар, археологик манбалар, жанубий Суғддаги ўзига хос хусусиятлар, моддий маданияти, музейшунослик масалалари, жамланмаларнинг ҳисобга олиш, соҳага оид қарорлар ва фармонлар ижросини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Суғд ҳудудида илк ўрта асрларда кенг тарқалган оссуарийлар (остадонлар) жумладан, Ўзбекистон тарихида “Шаҳрисабз оссуарийси” деб аталувчи ноёб археологик топилма ва Юмалоқтепа       материаллари илк бор илмий муомалага киритилган;
Яккабоғ туманига қарашли Олакуйлак қишлоғи ҳудудидаги “Қовурға Ота” қабристонидан топилган янги топилма-терракотада Сиёвуш қиёфаси ифодалангани далилланиб, Олакуйлак терракотаси номи билан илмий муомала доирасига тортилган;
Шуллуктепа ёдгорлигидан топилган сопол плакеткада эрамиздан олдинги I асрларга мансуб Суғд театри актёрларининг ниқоблари акс этгани, театр санъати грек-рим санъати таъсири асосида шаклланганлиги, ҳамда “Оқ кийимлилар қўзғолони” етакчиси Муқанна қалъаси жойлашган жой янгидан аниқланиб, тарихий топографик тадқиқотлар натижасида қурилиши ва қўзғолони тарихи асосланган;
музей қўриқхоналар, музейлар инфратузилмасининг ҳуқуқий-норматив ҳужжатларини такомиллаштиришнинг бугунги кундаги  зарурати, эҳтиёжи, фондлар ҳамда кўргазмаларда намойиш этилаётган осори-атиқалар ва санъат тарихий фактологик манбалар асосида далилланган;
ЮНЕСКОнинг номоддий маданияти рўйхатига киритилган “Шошмақом” экспозициясини яратиш, мақом тарихига оид ёзма ва  археологик манбалар асосида ва инклюзив услубда кўргазмалар яратиш зарурлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кеш тарихи ва маданиятининг  Шаҳрисабз давлат-музей қўриқхонаси музей ашёларини сақлаш ва тарғиб этишдаги ўрни мавзусидаги тадқиқотларга доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
музей қўриқхоналар, умуман, музейлар инфратузилмасининг ҳуқуқий- норматив ҳужжатларини такомиллаштиришнинг бугунги кундаги зарурати,эҳтиёжи, фондлар ҳамда кўргазмаларда намойиш этилаётган осори - атиқалар ва санъат тарихий фактологик манбалар асосида миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, археологик ёдгорликларни ўрганиш, асраш, улардан фойдаланиш, оммалаштириш бўйича ечим топишда Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси фондидаги экспонатларни сақлаш, тадқиқ этиш ва экспозициялар яратиш ишлари амалга оширишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 17 декабрдаги 01-10/437-сон маълумотномаси). Натижада Шаҳрисабз шаҳрида янги экспозициялар яратилиб, фонддаги экспонатларни ҳужжатлаштиришда янги тартиблар жорий этилган. 
Шуллуктепа ёдгорлигидан топилган сопол плакеткада эрамиздан олдинги I асрларга мансуб Суғд театри актёрларининг ниқоблари акс этгани, театр санъати грек-рим санъати таъсири асосида шаклланганлиги, ҳамда “Оқ кийимлилар қўзғолони” етакчиси Муқанна қалъаси жойлашган жой янгидан аниқланиб, тарихий топографик тадқиқотлар натижасида қурилиши ва қўзғолони тарихи Ўзбекистон тарихи ва маданиятида театр санъатининг пайдо бўлиши ва ривожланишида антик даврда пайдо бўлгани, давр жиҳатдан 2100 йилдан зиёд экани, театр санъатининг генезиси Европа таъсири остида ривожланганли каби маълумотлардан Ўзбекистон телерадио компанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2022 йилдаги 9 мартдаги 01-06-69-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши театр саньатининг шаклланиш жараёни антик давр билан боғлиқ эканлиги асосланган.
Яккабоғ туманига қарашли Олакуйлак қишлоғи ҳудудидаги “Қовурға Ота” қабристонидан топилган янги топилма-терракота илмий-қиёсий таҳлил этилиб, унда Сиёвуш қиёфаси ифодалангани далилланиб, Олакуйлак терракотаси Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Дунё бўйлаб” телеканали орқали Шаҳрисабздаги музейшунослик йўналишлари, осори - атиқалар, Олакуйлак қишлоғи ҳудудидаги қабристондан топилган Сиёвуш қиёфаси акс этган терракота, Сийпантош, Узунқир ва Сангиртепа ибодатгоҳлари ҳақидаги илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар тасвирга олинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали Давлат муасассаси 2022 йил 16 мартдаги 03-14-83-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши асосида музейлардаги экспозицияларда янги қўлланма ва йўриқнома ишлаб чиқилган, Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонаси экспозицияларини томоша қилган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эстетик завқ олиб, телетомошабинларга эса ўзбек халқи тарихи ва маданиятига оид янги маълумотлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish