Sayt test rejimida ishlamoqda

Давурова Шоҳида Ҳайдаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): "Бухоро амирлиги савдо муносабатлари тарихи (1756-1868 йиллар)", 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: Б2022.4.PhD/Tar188.
Илмий раҳбар: Исакова Муҳайё Сирожиддиновна, тарих фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти
Ик фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
 Расмий оппонентлар: Aзимхўжа Музаффарович Отахўжаев, тарих фанлари доктори; Жаҳонгир Юнусович Ергашев, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1756-1868 йилларда Бухоро амирлиги савдо муносабатларининг тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Манғит ҳукмдорлари даврида амирлик бозорларда кафолатланган олди-сотди амалиётларини қайд қилувчи васиқаи бай-и бот (узил-кесил олди-сотди ҳужжати) ва хатти ижара (ижара ҳужжати) каби савдо битими ҳужжатларини жорий қилингани натижасида савдогар ва харидорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоялангани далилланган;
амирлик бозорларининг савдо айланмасига салбий таъсир кўрсатган табиий офат, савдо йўлларида тарқалган юқумли касалликлар ҳамда уруш сабабли нарх-навонинг ошишига қарши Бухоро, Самарқанд ва қарши каби йирик шаҳарларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана баҳоси белгиланиб, иқтисодий барқарорликни таъминлагани аниқланган;
амирликда фаолият юритган Ерназар Максуд ўғли, Муҳаммад Шариф ўғли ва Ҳожи Мирзо Aбдуррауф каби кўплаб бухоролик савдогарлар нафақат тижорати билан шуғулланганлар, балки давлат елчиси ҳамда таълим, тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-кувватлаган асосий сармоядорлар бўлганлиги асосланган;
Россия империяси 1868 йилда амирлик ҳудудларини босиб олгандан сўнг зўравонлик билан имзоланган ҳамда бир ёқлама манфаатлар асосида тузилган савдо шартномалари натижасида амирликнинг қозоқ жузлари, Ерон, Ҳиндистон ва Aфғонистон билан узликсиз ўсиб келаётган ташқи савдо ишларини чеклаб, инқирозга олиб келгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлигида савдо муносабатлари тарихи (1756-1868 йиллар) доирасида олиб борилган изланишлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
Тадқиқот давомида Манғит ҳукмдорлари даврида амирлик бозорларда кафолатланган олди-сотди амалиётларини қайд қилувчи васиқаи бай-и бот (узил-кесил олди-сотди ҳужжати) ва хатти ижара (ижара ҳужжати) каби савдо битими ҳужжатларини жорий қилингани натижасида савдогар ва харидорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланганлигига оид аниқланган архив ҳужжатлари Бухоро давлат музей-қўриқхонасида кўргазма тайёрлашда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос агентлигининг 2022 йил 29 августидаги 02-01/2692-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий ҳужжатлар билан бойитилган музей кўргазмаси бу ерга ташриф буюрувчиларга Бухоро амирлигининг иқтисодий сиёсатига оид бирламчи манбалар ҳақида кенгроқ тасаввурга ега бўлиш имконини берган;
амирлик бозорларининг савдо айланмасига салбий таъсир кўрсатган табиий офат, савдо йўлларида тарқалган юқумли касалликлар ҳамда уруш сабабли нарх-навонинг ошишига қарши Бухоро, Самарқанд ва қарши каби йирик шаҳарларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана баҳоси белгиланиб, иқтисодий барқарорликни таъминланганлигига оид диссертасия материалларидан Тарих институтида 2019-2020 йилларда бажарилган "Ўзбекистоннинг ўрта асрлар тарихи расмий ҳужжатларда: муаммоли жиҳатлар, талқин ва таҳлил (VII-ХIХ аср биринчи ярми)" мавзусидаги ПЗ-20170928402-рақамли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 21 июлдаги 3/1255-1669-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Ўзбекистон тарихини ёндашувлар, мунозаралар, ишланмалар, хулосалар билан бойитиш, шунингдек Бухоро амирлиги савдо муносабатлари тарихига оид маълумотларни бойитиш ва тарихнинг кам ўрганилган жиҳатларини очиб берган;
Бухоро амирлигида амирликда фаолият юритган Ерназар Максуд ўғли, Муҳаммад Шариф ўғли ва Ҳожи Мирзо Aбдуррауф каби кўплаб бухоролик савдогарлар нафақат тижорати билан шуғулланганлар, балки давлат елчиси ҳамда таълим, тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-кувватлаган асосий сармоядорлар бўлганлигига оид маълумотлар "Ўзбекистон тарихи" телеканалининг "тақдимот" кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 3 августдаги 02-31-1229-сон маълумотномаси). Кўрсатув жамоатчилик орасида Бухоро амирлиги савдогарларнинг ижтимоий таркиби ва кенг қамровли фаолияти тўғрисидаги маълумотларни оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish