Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Сайёра Фатхуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мусо Саиджоновнинг ижтимоий-сиёсий ва илмий фаолияти”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.1.PhD/Tar72.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Ергашев Бахтиёр Ергашевич, тарих фанлари доктори, доцент;
Болтаев Аъзам Хомидович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мусо Саиджоновнинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий ва илмий фаолиятини тарихий жараёнлар контекстида ёритиш ҳамда бунга доир билимларнинг тўпланиш динамикасини аниқлаш орқали совет тузуми қатағон сиёсати моҳиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Мусо Саиджоновнинг Бухоро Халқ Совет Республикаси бошқарувида совет ҳокимиятининг мустабидчилик сиёсатини қўллашига қарши турганлиги, миллий давлатчилик анъаналарини қайта тиклаб, иқтисодий-сиёсий соҳаларни ривожлантиришдаги уринишлари ўша даврда Бухоронинг Россия билан савдо айланмаси нарх-наволарининг мунозарали масалаларига ойдинлик киритганлиги ҳамда давлатнинг молия-иқтисод ва солиқ идоралари фаолиятини мувофиқлаштирганлиги мисолида далилланган;
Мусо Саиджонов ташаббуси ва бошчилигида Бухорода Бухкомстарис, Ўлкашунослик музейи ва Бухоро вилояти оммавий кутубхонасининг ташкил этилиши ҳамда ҳозирда Ўзбекистон Миллий архиви сақловидаги “Бухоро амирлиги Қўшбегиси маҳкамаси” фонди ҳужжатларини белгиланган тартиб асосида архив идораларига топширишни ташкил этганлиги асослаб берилган; 
Мусо Саиджоновнинг Самарқанддаги ён томонга оғиб бораётган Улуғбек минорасини тиклаганлиги, Бухородаги Сомонийлар ва Баёнқулихон мақбаралари, Арк, Ситораи Моҳи Хоса саройи, Мир Араб, Кўкалдош, Гавкушон мадрасалари, Вобкент минорасини таъмирлаш ишлари унинг раҳбарлиги ва иштирокида олиб борилганлиги ва шу сабабли уларнинг бугунги кунгача талафоциз этиб келганлиги далилланган; 
олимнинг археологик ва ўрта асрлар ёзма манбаларини ўрганиш асосида ХВ-ХВИ асрларга оид бўлган ва ҳозирда йўқолиб кетган Чилдухтарон мақбарасининг (Самарқанд) номи аслида шайбонийлар авлодига тегишли бўлган Кўчкинчихон мақбараси еканлигини илмий жиҳатдан исботлаб берганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Мусо Саиджоновнинг жадидчилик ҳаракатидаги тутган ўрни, Бухоро Халқ Совет Республикаси бошқарувида ўз халқи манфаатларини ҳимоя қилиш ёндошувида туриб иштирок этгани, умуминсоний ва миллий қадриятларга содиқ қолганлиги ҳамда унинг раҳбарлигида Бухорода Бухкомстарис, Ўлкашунослик музейи ва Бухоро вилояти оммавий кутубхонасининг ташкил этилиши ҳамда ҳозирда Ўзбекистон Миллий архиви сақловидаги “Бухоро амирлиги Қўшбегиси маҳкамаси” фонди ҳужжатларини архив идораларига топширишда бош бўлганлиги ҳақидаги кўргазмали материаллардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи експонатларини шакллантиришда фойдаланилган (“Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейининг 2022 йил 31 майдаги 97-сон далолатномаси). Қўлланилган натижалар мазкур даврни фактик материаллар билан тўлдиришга кўмак бериб, Бухоро миллий зиёлиларининг намояндаси бўлган ва совет тузуми қатағонига учраган Мусо Саиджоновнинг миллий давлатчилик, маданият, маориф ва тарих фани ривожи йўлида олиб борган ишлари ва фаолиятини илмий асосда ёритишга хизмат қилган; 
Мусо Саиджоновнинг Бухорода маърифатпарварлик ҳаракатида иштирок этиб халқни хат-саводли қилиш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш йўлида олиб борган ишлари ҳамда унинг ўрта аср шарқ қўлёзмаларининг чуқур билимдони, археолог олим, профессор даражасига етишиши, илмий ва сиёсий фаолияти ҳақида архив ҳужжатлари билан асосланган илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Тасмалардаги тарих” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 12 сентябрдаги 02-31-1490-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижалари Ватан тарихи ва унинг равнақи йўлида фидойилик намунасини кўрсатган давлат арбоби, олим Мусо Саиджоновнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish