Sayt test rejimida ishlamoqda

Шавкатжон Улуғбекович Бобожоновнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлигининг ривожланиш хусусиятлари (антропологик тадқиқот)”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Tar507.
Илмий раҳбар: Манзила Бакийевна Курбанова, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Баллиева Руза, тарих фанлари доктори, профессор; Aбидова Зайнаб Кадирбергановна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлигининг ривожланиш хусусиятларини антропологик жиҳатдан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлиги зиёратгоҳларнинг маданий ёдгорликлар сифатида тарғиб қилиниши, зиёратдаги диний ва дунёвий мотивларнинг уйғунлашуви, ташриф буюрувчи (меҳмон) ва қабул қилувчи (мезбон) ўзаро муносабатларининг дунё стандартларига мослашуви каби хусусиятлар натижасида ривожланганлиги далилланган; 
воҳа зиёрат сайёҳлиги обйектларининг исломгача бўлган даврдаги сиғинадиган жойлар, шахслар номи билан аталувчи, шифобахш хусусиятга ега бўлган, табаррук инсонлар зиёрати сингари ўн бир шаклдаги таснифи ва хонадонларда сақланиб қолган авлиё (Сабри Вали, Хўжа Ҳофиз, ешони Пир ва бошқалар) қабрлари географик жойлашув, диний мотив, ижтимоий тоифа жиҳатлари асосида юз берганлиги асосланган; 
зиёратгоҳларда зиёрат етикет ва қоидалари салом дарвозаси, кавшкашхона, худойихона каби меъморий тузилиш, зиёратгоҳ остонасини супуриш, пилик ёқиш, нарз бериш сингари маросимийлик, ният тоши, зиёратгоҳ қулфларини очишдан иборат зиёратгоҳ атрибутларига муносабат ва Макка дарахти, замзам қудуғи сингари ҳаж зиёрати елементлари каби ҳудудий хусусиятларга кўра асосланган; 
 зиёрат сайёҳлиги инфратузилмаси диний-руҳий еҳтиёжлар, миллий қадриятлар, воҳанинг қадимий кўчалари, анъанавий тураржойлари, миллий безак техникасидан иборат меъморчилик интерйерига қизиқиш, софи ош, ҳолва, нишолда каби миллий таомлар ҳамда ҳалол меҳмонхонадаги гигийеник душ, қибла кўрсаткичлари, ибодат анжомларини ўз ичига олувчи исломий туризм ва меҳмондўстлик стандартларини жорий етиш каби омиллар асосида шакллангани аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро воҳасида зиёрат сайёҳлигининг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида: 
воҳа зиёрат сайёҳлиги обйектларининг исломгача бўлган даврдаги сиғинадиган жойлар, шахслар номи билан аталувчи, шифобахш хусусиятга ега бўлган, табаррук инсонлар зиёрати сингари ўн бир шаклдаги таснифи ва хонадонларда сақланиб қолган авлиё (Сабри Вали, Хожа Хофиз, ешони Пир ва бошқалар) қабрларининг географик жойлашувига доир тадқиқот натижаларидан “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сон Фармонида белгиланган вазифалар ва режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 22 апрелдаги 04-18/1321-сон далолатномаси). Натижаларнинг жорийланиши зиёрат сайёҳлигининг янги йўналишларини ташкил етишга хизмат қилган.
зиёратгоҳларда зиёрат етикет ва қоидалари салом дарвозаси, кавшкашхона, худойихона каби меъморий тузилиш, зиёратгоҳ остонасини супуриш, пилик ёқиш, нарз бериш сингари маросимийлик, ният тоши, зиёратгоҳ қулфларини очишдан иборат зиёратгоҳ атрибутларига муносабат ва Макка дарахти, замзам қудуғи сингари ҳаж зиёрати елементлари каби ҳудудий хусусиятлари акс етган илмий натижалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилояти зиёратгоҳлари харитасини яратишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 17 март 2022 йил 01-09-17/03-22-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек халқи тарихи ва маданий меросини асраш, унга доир билимларни такомиллаштиришга хизмат қилган; 
зиёрат сайёҳлиги инфратузилмаси диний-руҳий еҳтиёжлар, миллий қадриятлар, воҳанинг қадимий кўчалари, анъанавий тураржойлари, миллий безак техникасидан иборат меъморчилик интерйерига қизиқиш, софи ош, ҳолва, нишолда каби миллий таомлар ҳамда ҳалол меҳмонхонадаги гигийеник душ, қибла кўрсаткичлари, ибодат анжомларини ўз ичига олувчи исломий туризм ва меҳмондўстлик стандартларини жорий етиш каби омиллар асосида шакллангани аниқлангани тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Этно” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 29 март 2022 йил 01-06-670-сон маълумотномаси). Натижалар воҳанинг муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари ҳамда зиёрат сайёҳлигининг ўзига хос жиҳатларини жамоатчиликни таништиришда илмий асос вазифасини ўтаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish