Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳалимова Мухайёхон Мухаммедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида оламнинг лисоний манзараси воқелашувида “head/бош соматизми”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.PhD/Fil2309. 
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Aбдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат чет тилари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Ибрагимовна, филология фанлари доктори, доцент; Қодиров Зиёитдин Мамадалиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида “head/бош” консепти лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
консепт ва у билан алоқадор бўлган тушунчалар, уларнинг замонавий когнитив тилшунослик фанидаги марказий ўрни илмий-назарий жиҳатдан асосланган ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида “head/бош” семантик майдонининг ядро ҳамда периферия қисмларини ташкилловчи лисоний ва ассоциатив бирликлар аниқланган, улар орасидаги систем муносабатлар очиб берилган; 
“head/бош” консепти умумлисоний консептлар сирасига кирганлиги сабабли, чоғиштирилаётган тилларда изоморф – ўхшаш ва алломорф – фарқли лингвомаданий жиҳатлар ушбу консепт лисоний воқеланишини кузатиш орқали очиб берилган;
“head ва бош” компонентли фразеологик бирликлар ва паремияларнинг турли инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгида мавжуд архетип тасаввурлар умуминсоний ва миллий, ижобий, салбий ва бетараф еканлиги, уларда халқнинг интеллектуал ва хаётий тажрибаси, донишмандлиги, маънавий дунёси, аҳлоқ-одоб стереотиплари ўз ифодасини топиш ва бошқа мавзуи гуруҳларни тасвирлаган фразеологик ва паремиологик бирликлар орқали очиб берилган;
head, бош ва таркибига head/ бош кирган бирликлар нафақат маданий маъно, балки прагматик маъно ифодалаш хусусиятига ега еканлиги, унинг контекстуал ва перлокутив таъсир самарадорлиги, асосан, коммуникатив мақсад-муддаонинг констатив гуруҳига мансублиги, унда маслаҳат, буйруқ, кесатиқ, огоҳлантириш каби интенсионал оттенкалар мавжуд бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида “head/бош” консептининг лисоний манзарасини ташкилловчи бирликларнинг лингвокогнитив, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
“консепт” тушунчасининг таҳлили, ўзбек ва инглиз тилларида берилган “head/бош” номинатив майдонининг ядро ва периферия бирликлари аниқланганлиги, уларнинг майдон миқёсидаги ўрни, вербализаторларнинг қиёсий таҳлили ҳамда бу орқали аниқланган ўхшаш ва фарқли хусусиятлар борасидаги илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Европа Иттифоқи Ерасмус+ дастурининг 2016-2018 йилларига мўлжалланган 1684/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида талабалар учун ўзбек ва инглиз тилларида тузилган дастур ва ўқув қўлланмаларнинг мазмуни бойитилган;
ўзбек миллатининг тил анъананалари, номоддий маданий мероси, ижтимоий қадриятларининг миллатлараро муносабатларини йўлга қўйиш ва алоқаларини мустаҳкамлашга доир илмий хулосалардан “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион теҳнологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли лойиҳасида фойдаланилган (И-204-4-5 сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий етишнинг назарий асослари консепт-тушунча-маъно ўртасидаги умумий ва хусусийлик масалалари кенг қамровли ўрганилиши ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришда тадқиқ етишга ҳизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “head/бош” консептининг лингвомаданий хусусиятларига доир таклиф ва илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий- маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Aдабий жараён” радио ешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 17-октабрдаги 04-36-1744-сон маълумотномаси). Натижада “Таълим ва тараққиёт”, “Aдабий жараён” радио ешиттиришлари мазмунининг илмий жиҳатдан бойитилишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish