Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатова Хулкарой Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар нутқи: психолингвистик хусусиятлари ва шаклланиш омиллари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Aмалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Fil1445.    
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Aкбарова Зухра Aкмалжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Нажмеддинов Aхмад Рахматович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар нутқининг психолингвистик хусусиятлари, нутқ ривожланишида ижтимоий муҳитнинг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқ компетенсияси шаклланаётган тил соҳибининг когнитив, ижтимоий ва шахсий тавсифига кўра лингвистик, коммуникатив ва услубий жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган хусусиятларининг (билим, қобилият ва кўникмалар, фаолият усуллари) тўплами екани далилланган;
оиланинг бола шахсиятига регулятив таъсири мавжудлиги, лисоний ижтимоийлашув жараёни шахснинг бутун ҳаёти давомида, айниқса, болалик ва ўспиринлик даврида интенсив равишда давом етиши аниқланган;
инглиз болаларининг нутқига кўпроқ қолиплашганлик, меъёрийлик хослиги, ўзбек болаларининг нутқига еса аксинча ҳолат хослиги, инглиззабон болалар субтилида бўғинлаш, бўғин елизияси, ундош ва унли фонемаларни алмаштириш фонетик ўзига хос хусусиятлари екани аниқланган;
ўғил болалар тил қоидаларига эътиборсиз, қизлар еса аксинча екани, болалар нутқидаги гендер фарқлари 3 ёшдан кейин, аммо 6 ёшдан аввал кўрина бошлаши, бунда ижтимоий гомоген муҳит бу фарқларни кечиктирса, гетероген муҳит уларни тезлаштириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида соматик фразеологик бирликлар таҳлилидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
нутқ компетенсияси лингвистик, коммуникатив ва услубий жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган хусусиятларининг (билим, қобилият ва кўникмалар, фаолият усуллари) тўплами екани билан боғлиқ илмий хулосаларидан Aндижон давлат университетида бажарилган “П3-20170926286. Ўзбек суд амалий лингвистикаси тадқиқи” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022-йил 3 ноябрдаги 38-08-3958-сон маълумотномаси). Натижада суд лингивистикасига оид амалий ва назарий қарашлар янги материаллар билан бойитилган; 
оиланинг бола шахсиятига регулятив таъсири мавжудлиги, лисоний ижтимоийлашув жараёни шахснинг бутун ҳаёти давомида, айниқса, болалик ва ўспиринлик даврида интенсив равишда давом етиши билан боғлиқ илмий хулосаларидан Aндижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022-йил 3 ноябрдаги 38-08-3960-сон маълумотномаси). Натижада болалар лисоний маданиятини таъминлашга оид методология янги назарий қарашлар билан бойитилган; 
инглиз болаларининг нутқига кўпроқ қолиплашганлик, меъёрийлик хослиги, ўзбек болаларининг нутқига еса аксинча ҳолат хослиги, инглиззабон болалар субтилида бўғинлаш, бўғин елизияси, ундош ва унли фонемаларни алмаштириш фонетик ўзига хос хусусиятлари екани хусусидаги илмий хулосалардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маҳалла ва оила илмий тадқиқот инситутида бажарилган ЖҲБЛ-84-сон “Ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизларга амалий-психологик ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маҳалла ва оила илмий тадқиқот инситутининг 2022-йил 13 октабрдаги 01-09/1085-сон маълумотномаси). Натижада оилалардаги ажрим ҳолатлари, тазйиқ ва зўровонлик бўйича тўпланган маълумотлар янги назарий қарашлар билан бойитилган.
ўғил болалар тил қоидаларига эътиборсиз, қизлар еса аксинча екани, болалар нутқидаги гендер фарқлари 3 ёшдан кейин, аммо 6 ёшдан аввал кўрина бошлаши, бунда ижтимоий гомоген муҳит бу фарқларни кечиктирса, гетероген муҳит уларни тезлаштириши хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ ”Маданий-маърифий ва бадиий йешиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Aдабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли йешиттиришлари ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 18-октабрдаги 04-36-1749-сон маълумотномаси). Натижада ешиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда хусусий дискурсларда миллий ўзига хослик таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish