Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмухамедов Муродулло Махмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Таълим натижалари концепцияси асосида профессионал таълим мазмунини модернизация қилишнинг илмий-методик асослари”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Ped289. 
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўхтаева Зебо Шариповна,  педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим натижалари концепцияси асосида профессионал таълим мазмунини модернизация қилишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълимда диалектик асосланган таълим натижалари акс этган   таълим мазмуни  кетма-кетлик, амалиётга йўналганлик ва муваффақиятли стратегик мезонлари орқали педагогик тамойиллар, педагогик ёндашувлар, педагогик категориялар, педагогик мезонларнинг яхлит тизими диагностик, технологик, мазмунли ва мақсадли фаолиятлар узвийлигида ҳамда ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва дидактик шарт-шароитлар таъминоти  ривожлантирилган;
ўқувчининг таълим муассасасидан кейинги профессионал фаолияти асосида ишлаб чиқилган билимлар манипуляциясини амалиётга жорий этиш натижасида ҳамда касбий компетентлик тузилмасига даромад қилиш компетенциясини педагогик категория сифатида киритиш орқали фан ва амалиёт дастурлари такомиллаштирилган;
таълим натижаларига йўналтирилган профессионал таълимда билим, кўникма ва малакалар эволюциясини туркум компетенциялар (умуммаданий, умумкасбий, касбий ва шахсий) асосида  ўқув жараёнининг дидактик босқичлари (ўқиш, ўйлаш, англаш, идрок қилиш, тафаккур қилиш, тасаввур қилиш ва бунёд қилиш)ни трансформациялаш натижасида профессионал таълимнинг копцептуал модели  такомиллаштирилган;
интенсив иқтисодий ривожланиш ва ракамли иқтисодиёт, яшил технологиялар ва энерготежамкорлик муҳитида профессионал таълим ўқувчиларида туркум компетенцияларни шакллантириш ва касбий компетенцияларни ривожлантиришга мўлжалланган симуляцион  технологиялар босқич (мотивация, брифинг, бизнес жараён, дебрифинг ва якуний) ларини таълим натижалари асосида шакллантириш механизми ишлаб чиқилган;
профессионал таълим муассасаси ўқувчиларида ижтимоий-иқтисодий (камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш, ишсизлик даражасини камайтириш) вазият талаблари асосида моддий қиймат яратиш (сифатли маҳсулот етиштириш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифатли хизмат кўрсатиш) орқали даромад қилиш компетенцияси таълим сифатининг индикатори  сифатида  ижтимоий ва иқтисодий дивидент асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим натижалари концепцияси асосида профессионал таълим мазмунини модернизация қилишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
профессионал таълимда диалектик асосланган таълим натижалари акс этган   таълим мазмуни  кетма-кетлик, амалиётга йўналганлик ва муваффақиятли стратегик мезонлари орқали педагогик тамойиллар, педагогик ёндашувлар, педагогик категориялар, педагогик мезонларнинг яхлит тизими диагностик, технологик, мазмунли ва мақсадли фаолиятлар узвийлигида ҳамда ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва дидактик шарт-шароитлар таъминотини  ривожлантиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 89-01-843-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот доирасида ишлаб моденизациялаштирилган таълим мазмунини профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
профессионал таълим тизимида таълим натижалари концепцияси асосида ўқувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, таълимни модернизациялашнинг концептуал моделига асосланган назарий-педагогик модели профессионал даражадаги касблар бўйича таълим дастурларини мазмунан ривожлантириш ва мақсадли, мазмуний, технологик-жараёний, диагностик-натижавий компонентлар уйғунлигида ҳамда тизимли, компетентли, фаолиятли ёндашувлар асосида ишлаб чиқишга оид таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 июлдаги “Профессионал таълим тизими дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги 288-сонли буйруғи ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 89-01-843-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел профессионал таълим давлат стандарти ва профессионал стандартлари талабларини таълим натижалари ёрдамида узвийлаштириш асосида таълим муассасалари ўқувчилари эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва туркум компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган;
мотивацион муҳитда бўлажак мутахассисларда касбий компетенцияларни ривожлантириш методикаси  ўқиш, ўйлаш, англаш, идрок қилиш, тафаккур қилиш, тасаввур қилиш, бунёд қилиш типидаги янги таксономик дидактик босқичларни ишлаб чиқиш ҳамда Java-eclipce, Android program дастурий муҳитида ўқитишни визуаллаштириш (Visual Studio) натижасида такомиллаштиришга оид таклифлар “Сантехника ишлари технологияси” ўқув қўлланмаси ва “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” электрон дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 89-01-843-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма ва электрон дарслик профессионал таълимда ўқувчиларни туркум компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
профессионал таълимда симуляцион таълим технологияларидан фойдаланиш, касбий компетентликнинг мантиқий тузилмасини лойиҳалаш орқали ўқитишнинг ахборот-дидактик таъминотини ривожлантириш, ўқувчиларида яратувчанлик, тадбиркорлик, ташаббускорлик, ижодкорлик каби ўз мутахассислигига хос сифатларини ҳамда касбий компетенцияларнинг ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон-Швейцария “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш” IV фаза лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 89-01-843-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълимда ўқитиш технологиялари таълим сифати ва самарадорлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish