Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллайева Мавлюда Хамзаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек миллий таомлари ва тановул маданияти (Сурхон воҳаси материаллари асосида)”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
ИИ. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.DSc/Tar181.
Илмий маслаҳатчи: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Aбдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Дониёров Aлишер Худайбердийевич, тарих фанлари доктори, профессор; Баллиева Руза, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХИ аср бошларида Сурхон воҳаси аҳолиси ижтимоий-маданий ҳаётида анъанавий таомлар ва тановул маданияти ҳамда таомлар билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни дала етнографик маълумотлар асосида ҳамда антропологик услубда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Сурхондарё воҳаси аҳолиси анъанавий таомлари ва тановул маданиятининг ўзига хос локал хусусиятлари “умумийлик” ва “ўзига хослик” каби қиёсий категориялар контекстида овқатланиш тизими (саломатлик манбаи, озиқ-овқатлар хавфсизлигининг екологик хусусиятлари, маданият коди, таомланиш антропологияси, гастрономик туризм, идентификациялаш воситаси), тартиби (нонушта (ерталабки чой), чошгоҳ, тушлик (пешин), тамадди, кечки овқат) ҳамда оилада аёлларнинг меҳнат тақсимоти, ҳуқуқ ва мажбуриятларидаги ўрни асосланган;
воҳада таомланиш тартиби, дастурхон етикети (дастурхонни безатиш, овқатланадиган кишиларни кутиш, таомни тақсимлаш, тилак тилаш, хотирлаш ёки еслашёд олиш ва бир-бирига мулозамат кўрсатиш), одоби ва бирга овқатланувчиларнинг ўзаро муносабатлари, меҳмондўстлик ва ундаги ўзгаришлар, таомларнинг таркиби ва тайёрланишига табиий-географик, хўжалик, тарихий-маданий ҳамда кундалик турмуш тарзидаги одатий омиллар очиб берилган;
воҳа аҳолиси (ўзбек, тожик, туркман ва бошқ.) дастурхонининг ўзига хос елементлари, кўриниши ва хусусиятлари, маросимий култлар (урф-одатлар, маросимий таомларни тановул қилиш билан боғлиқ марҳум култи), еркаклар, аёллар ва болалар таом тановулининг жамоавий жиҳати, ижтимоий муносабатларни аниқловчи омиллиги ҳамда (махсус) таомларни тановул қилишда ҳаром ва ҳалолга еътибор қаратилиш жиҳатлари далилланган;
анъанавий таомлар ва уларнинг тановули аҳоли кундалик турмуш тарзи ва ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга ега бўлиб, оилавий-маиший ва тақвимий маросимларининг муҳим қисмларидан бирига айланиши билан боғлиқ ҳолда тайёрланадиган махсус маросим таомларининг пайдо бўлганлиги далилланган;
воҳада анъанавийбренд таомлар генезиси ва сақланиб қолиш сабаблари, урф-одат ва маросимлар билан боғлиқ таомлар нафақат моддий, балки маънавий еҳтиёжни қондириш воситаси еканлиги ҳамда таомларнинг табу, магик афсунгарлик функсиясини ҳам бажарганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон воҳаси аҳолиси анъанавий таомлари ва тановул маданиятини етнографик маълумотлари асосида тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
воҳанинг ўзига хос етнографияси, хўжалик турмуш тарзи, хилма-хил етнослар ва етнографик гуруҳларга хос моддий маданиятнинг бир бўлагини ўзида акс еттирувчи ўзбек таомлари ва тановул маданияти, жумладан, маросим, кундалик ва байрам таомлари илмий жиҳатдан тавсифланган маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 2021-йил 21-октабрдаги 03/469371сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари туризм соҳасида фаолият юритаётган музейлар експозицион режаларини тузиш, кўргазмаларни ташкил етиш ҳамда екскурсия матнларини янги маълумотлар билан бойитишда хизмат қилган;
воҳада турли тарихий даврларда кечган етномаданий жараёнлар таъсирида янги иноетник таомларнинг кириб келиши ва минтақага хос анъанавий таомларнинг трансформациялашувини ёритиш ҳамда ҳудуддаги турли етник жамоаларнинг анъанавий таомларини қиёсий ўрганиш ва аҳоли интеграцияси натижасида анъанавий таомлардаги тафовутлар аста-секин йўқолиб бориб, умумўзбек ёки умумминтақавий хусусиятлар акс етган тадқиқот натижаларидан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2021-йил 12-октабрдаги 0132-сон маълумотномаси). Натижалар ўзбек халқи номоддий меросини асраш, тарғиб етиш ва воҳа бренд таомларини ЮНЕСКО рўйхатларига киритиш учун номзодномалар тайёрлашда хизмат қилган;
анъанавий таомлар инсоният кундалик турмуш тарзи ва ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга ега бўлиб, улар оилавий-маиший ва тақвимий маросимларининг муҳим бўлакларига айланиши натижасида маълум бир анъана ва урф-одат билан боғлиқ ҳолда тайёрланадиган махсус маросим таомлари ҳамда тановули маълумотларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон тарихи телеканалининг “Етно” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 13-октабрдаги 02401612сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ўзбек халқи тарихий ва маданий меросини асраш, бойитиб бориш ва ёш авлодни моддий маданиятга оид билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
воҳа аҳолиси дастурхон етикети, дастурхон одоби ва бирга овқатланувчиларнинг ўзаро муносабатлари, меҳмондўстлик маросими жиҳатлари ҳамда таомларнинг таркиби ва тайёрланишига табиий-географик, хўжалик, тарихий-маданий ҳамда кундалик турмуш тарзидаги омиллар ўз таъсирини кўрсатиши акс етган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-йил 22-ноябрдаги 02/08/1498–сон далолатномаси). Натижалар “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, мамлакатдаги бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига йетказишга хизмат қилган;
Сурхон воҳасида истиқомат қилаётган ўзбек, тожик, туркман ва қозоқ миллатларига мансуб аҳолининг, шунингдек, бошқа ранг-баранг етник гуруҳ ва уруғлар кундалик турмушининг турли қирралари акс етган етнологик хулоса ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021-йил 08-ноябрдаги 14-07-2008сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг илмий-амалий конференсиялари, семинарлари ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил етишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish