Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбўтаев Парда Панжийевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жанубий Ўзбекистон аҳолиси этник хусусиятларининг халқ достонларида акс етиши”, 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tar.75.
Илмий раҳбар: Ражабов Рустам Aъзамович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори; Турсунов Нурулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 40-йиллари – ХХI аср бошлари Ўзбекистон жанубий ҳудудлари аҳолиси достонларида етнографияга оид маълумотларни дала материаллари асосида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари халқ бахшилари ижодидаги “Aлпомиш” достони вариантларида акс етган етнослараро муносабатлар, қирғиз халқининг “Манас” достонида талқин етилган етник параллеллар қиёсий-типологик, ретроспектив усулларга кўра очиб берилган;
“Aлпомиш” ва “Ёзи билан Зебо” достонларида минтақа аҳолисининг хўжалик фаолиятидаги чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчиликка оид урф-одатларнинг маҳаллий хусусиялари етнологик изчиллик ва кузатув усуллари асосида очиб берилган; 
“Aлпомиш” достонининг ўзбек, қозоқ ва қорақалпоқ вариантларида ифодаланган болалик даври ва оилавий никоҳ муносабатлари етнологик изчиллик, қиёсий-типологик ва ретроспектив усулларга кўра далилланган;
Жанубий Ўзбекистон аҳолиси достончилик анъанасининг “Aлпомиш”, “Ёзи билан Зебо ва “Гўрўғли” достонларида талқин етилган қадимий диний еътиқодларнинг маҳаллий хусусиятлари етнологик жиҳатдан аниқланган;
етнология ва фолклористикадаги қарашлар халқ оғзаки ижоди анъаналарини қиёсий-етнографик, тарихий-қиёсий, картографик ва қиёсий-типологик, фанлараро ёндашув усуллар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг 40- йиллари - ХХИ аср бошларида жанубий ҳудудлар бахшилари томонидан ижро етилган достонларда акс етган урф-одат, анъаналарни етнология фани нуқтаи назаридан ўрганиш натижалари асосида: 
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари достончилиги анъаналарида муҳим ўрин тутган “Aлпомиш”, “Ёзи билан Зебо” достонлари мисолида аҳолининг оилавий-маиший ва хўжалик маданиятига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йиллардаги тарғибот тадбирларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат марказининг 2021-йил 16-ноябрдаги 144-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш, ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида ушбу санъат турига ҳурмат, еътибор туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган; 
“Aлпомиш”, “Ёзи билан Зебо” достонларида акс етган жанубий ҳудудлар аҳолиси ҳунармандчилик касби-кори билан боғлиқ етнографик маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигига тегишли Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Халқ амалий санъати ва етнографияси” бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2021-йил 19-ноябрдаги 03-01/216-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари доирасида музей фондида 10 дан зиёд експонатлар йиғилган ҳамда улар експозицион режаларни тузишда ва кўргазмалар ташкил етишда, екскурсия матнларини янги назарий матнлар билан бойитишга хизмат қилган;
Жанубий минтақа аҳолисининг “Aлпомиш”, “Ёзи билан Зебо” ва “Гўрўғли” достонларининг тарихий аҳамияти, етнографик хусусиятлари, умумий ва ўзига хослиги масаласи янги факт ва маълумотлар асосида, шунингдек, халқлар дўстлиги ва ижтимоий муаммолар, маданий ва маънавий анъаналарга оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг Мустақиллик даври експозициясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021-йил 18-октабрдаги 159-сон маълумотномаси). Натижалар достонларда талқин етилган халқ етник тарихи, оилавий-маиший маросимлари ва хўжалик хусусиятларига оид маълумотларни махсус тадқиқ етиш етнология фани учун ноёб ва қимматли етнографик материалларни йетказиб беришга хизмат қилган;
“Aлпомиш”, “Ёзи билан Зебо” достонлари ва бахшилар фаолиятидаги қўшиқларда акс етган жанубий ҳудудлар аҳолисини хўжалик маданиятининг маҳаллий хусусиятлари билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 19-ноябрдаги 01-40-1761-сон маълумотномаси). Натижалар достонларнинг ҳозирги давр ёшлар таълим-тарбиясидаги аҳамияти, миллий маънавиятнинг юксалишидаги таъсирини оширишда хизмат қилган.
Воҳаларнинг “Aлпомиш”, “Ёзи билан Зебо” достонларида болалик даври билан боғлиқ урф-одатлар, оилавий-никоҳ муносабатлари, никоҳ шакллари ва қадимий диний еътиқодлар билан боғлиқ удумлар акс етган тадқиқот хулосаларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасини ИВ-“Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишлари” бўлимининг 21-банди: “Буюк аллома ва адибларимиз, азиз авлиёларимиз, йенгилмас саркарда ва арбобларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қаҳрамон (“Aлпомиш”, “Гўрўғли”, “Тоҳир ва Зуҳра”, Ёзи билан Зебо)” ларимиз жасоратини ёшлар онги ва шуурига болалик давридан бошлаб сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, сиёсий-миллий маданиятини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021-йил 19-ноябрдаги 02/03-389-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси иш режасида фойдаланиши ҳамда амалиётга жорий етилиши фуқароларнинг миллий ва умумбашарий қадриятларини ривожлантириш, жамият барқарорлигини таъминлашнинг мафкуравий омилларига партия еътиборини янада кучайтиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish