Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмурадова Рохатой Мусурмон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек миллий кураш тарихи (Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar1016.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент; Назиров Бахтиёр Сафарович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий кураш тарихини Сурхондарё вилояти мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимги Бақтрия қабрларидан топилган қадаҳда беллашаётган икки курашчининг тасвирланганлиги, “Тўмарис”, “Аскар қиз” афсоналарида баҳодирона кучга эга бўлган аёллар тўғрисида ҳикоя қилинганлиги, ўғуз элига ҳокимлик қилган Барчин Салур, Кунин Керкли, Қуғадли сингари аёлларнинг бўлганлиги, “Футувватномайи султоний”, “Бадоеъ ул вақоеъ”, “Тиб қонунлари”, “Девони луғатит турк”, “Бобурнома” асарларида, “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Авазхон”, “Рустам”, “Тўғаной”, “Кунтуғмиш” достонларида полвонлик хислатлари  акс этганлиги аниқланган;
Сурхонча курашда “оёқ билан чалиб йиқитиш”, “танишинг”, “таъзим”, “ўртага”, “кураш”, “тўхта”, “ёнбош”, “қўшша”, “ҳалол!”, “ҳалол йиқитди!”, тўғоноқ”, “қоқма”, “ўрама”, “норпўш”,“чала”, “танбеҳ”, “дакки”, “ғирром”, “бекор”, “вақт”, оёққа чалмасдан “учадан”, “кифтдан”, “қайтарма”, “бурама”, “кўтариб буриб ташлаш”,  “ийиндан ошириб ташлаш” ва “силтаб отиш”  каби атамалар кенг қўлланилганлиги далилланган;
бевосита кураш билан боғлиқ “Полвонпир”, “Ё Пирёйвалий!”, тош ўйновчилар, лой ташувчилар ("новандозлар"), курашнинг ўн иккита одоби, “баковул”, курашнинг “бухороча” усули, “фарғонача кураш”, қозоқча “курес”, татарча “курэш”, озарбайжонча “гюлеш”, ёқутча “курдацан-тустуу” ҳақидаги тарихий маълумотлар аниқланган;
Термизда Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро кураш турнири асосида  ўзбек курашининг Жанубий Корея, Канада, Япония, Ҳиндистон, АҚШ, Монако, Россия ва бошқа мамлакатларда танилганлиги, шунингдек Буюк Британиянинг Бедферд шаҳрида, Франциянинг Хендай шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Президенти Гран-при” халқаро турнирларида ўзбек полвонлари юқори ютуқларга эришганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон жисмоний маданият ва спорт тарихи тадқиқ этилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Қадимги Бақтрия қабрларидан топилган қадаҳда беллашаётган икки курашчининг тасвирланганлиги, “Тўмарис”, “Аскар қиз” афсоналарида баҳодирона кучга эга бўлган аёллар тўғрисида ҳикоя қилинганлиги, ўғуз элига ҳокимлик қилган Барчин Салур, Кунин Керкли, Қуғадли сингари аёлларнинг бўлганлиги, “Футувватномайи султоний”, “Бадоеъ ул вақоеъ”, “Тиб қонунлари”, “Девони луғатит турк”, “Бобурнома” асарлари тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида тарихий мазмундаги кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 24 ноябрдаги 43-330-48-сон маълумотномаси). Натижалар миллий ўзликни англашга ёрдам бериш билан бир қаторда, «Алпомиш», «Гўрўғли», «Авазхон», «Рустам», «Тўғаной», «Кунтуғмиш» достонларидаги полвонлик хислатлари ҳақидаги янги маълумотлар билан бойишга хизмат қилган;
Сурхонча курашда кенг қўлланиладиган оёқ билан чалиб йиқитиш, “танишинг”, “таъзим”, “ўртага”, “кураш”, “тўхта”, “ёнбош”,”қўшша”, “ҳалол!”, “ҳалол йиқитди!”, “тўғоноқ”, “қоқма”, “ўрама”, “норпўш”, “чала”, “танбеҳ”, “дакки”, “ғирром”, “бекор” каби тарихий маълумотлар, шунингдек бевосита кураш билан боғлиқ “Полвонпир”, “Ё Пирёйвалий!”, тош ўйновчилар, лой ташувчилар ("новандозлар"), курашнинг ўн иккита одоби, “баковул”, курашнинг “бухороча” усули, “фарғонача кураш”, қозоқча “курес”, татарча “курэш”, озарбайжонча “гюлеш”, ёқутча “курдацан-тустуу” ҳақидаги тарихий маълумотлар хусусидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш Вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш Вазирлигининг 2022 йилнинг 24 ноябрдаги 06-01/06/13/8319-сон маълумотномаси). Натижада, воҳа полвонларини жаҳон бўйича эришган ғалабалари, Термизда Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган кураш, Жанубий Корея, Канада, Япония, Ҳиндистон, АҚШ, Монако ва Россияда ўзбек курашини танилиши, Буюк Британиянинг Бедферд шаҳрида кураш халқаро турнири, Франциянинг Хендай шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Президенти Гран-при” 1-халқаро турнирида ўзбек полвонларни ютуқлари аниқлашга асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish