Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Бахромали Тожиматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техник механика ва машина деталлари фанларидан конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга оид янги авлод ўқув адабиётларини яратиш методикаси”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3120.
Илмий раҳбар: Набиев Aбдимитал, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, ДСc.05/13.05.2020.Т.112.01 (Бир марталик илмий кенгаш)
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қамбаров Бахтиёр Aкбаралиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий техник таълим йўналишлари талабаларида конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга оид “Техник механика” ва “Машина деталлари” фанларидан назария ва амалиёт уйғунлигидаги янги авлод ўқув адабиётларини яратиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Техник механика” ва “Машина деталлари” фанлари мисолида амалий лойиҳалаш-ҳисоблаш жараёнларидаги методик номукаммаллик уйғотувчи назария ва амалиёт уйғунлиги муаммолари аниқланиб, уларни бартараф етиш механизми асосида “Конструкторлик компетенсиясини назарий-амалий уйғунликда такомиллаштириш” тамойили ишлаб чиқилган ҳамда дидактик имкониятлари очиб берилган; 
конструкторлик компетенсияси аломатларини ривожлантиришда назария ва амалиёт уйғунлиги ва яхлитлиги механик узатмаларни лойиҳалаш жараёнида юзага келадиган аниқ муаммоларни ҳал етиш, бажарилган техник лойиҳа даражасини ошириш техник таълим сифати ва самарадорлиги бўйича кафолатланган натижага еришишнинг муҳим дидактик шарти тарзида асосланган; 
 таълим олувчилар компетентлиги аломатларини ривожлантириш мақсадида компетенсион ёндашув негизида “Техник механика” ва “Машина деталлари” фанларидан янги авлод ўқув адабиётларига мазмун танланган, назария ва амалиёт уйғунлигидаги фанлараро алоқаларнинг функсиялари, йўналишлари ва тамойиллари, намунавий йўриқли-технологик хариталар модели такомиллаштирилган; 
 “Дарслик яратишда назарий експертиза” ва “Дарсликдан таълим-тарбиявий жараёнларда фойдаланишнинг амалий експертизаси” механизмлари ўқув адабиётилари мазмуни експертиза мезонлари қамровини кенгайтириш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Техник механика” ва “Машина деталлари” фанларидан конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришга оид янги авлод ўқув адабиётларини яратиш методикаси бўйича амалга оширилган тадқиқот асосида: 
 “Техник механика” ва “Машина деталлари” фанлари мисолида амалий лойиҳалаш-ҳисоблаш жараёнларидаги мавжуд фикр-мулоҳазалар чалғиши, турли жадвал, диаграмма маълумотлари ва емпирик боғланишлардан фойдаланишдаги иккиланиш ва тушунмовчиликлар ҳамда методик номукаммаллик уйғотувчи муаммоларни бартараф етишга йўналтирилган “Конструкторлик компетенсиясини назарий-амалий уйғунликда такомиллаштириш” тамойили яратилган ва илмий-педагогик нуқтаи назаридан асослашга оид маълумотлар асосида “Техник механика. Механик узатмалар” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи асосида берилган 676-461-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада конструкторлик компетенсияларини ривожлантириш бўйича назария ва амалиёт уйғунлиги муаммоларини аниқлаш ва уни бартараф етиш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда илмий-педагогик нуқтаи назаридан асослашга еришилган; 
конструкторлик компетенсияси аломатларини ривожлантиришда назария ва амалиёт уйғунлиги ва яхлитлигини таъминлаш, таълим тизимидаги муаммо-камчиликларни тўлақонли бартараф етиши, механик узатмаларни лойиҳалаш сифати даражасини ошириши, касбий-техникавий таълим сифати ва самарадорлиги бўйича кафолатланган натижага еришишнинг муҳим дидактик шарти тарзида асослашга доир тавсиялар асосида “Техник механика. Механик узатмалар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи асосида берилган 676-461-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Техник механика” ва “Машина деталлари” фанларида назария ва амалиёт уйғунлигининг дидактик имкониятларини кўрсатиб беришга еришилган;
таълим олувчилар компетентлиги аломатларини ривожлантириш мақсадида компетенсион ёндашув негизида “Техник механика” ва “Машина деталлари” фанларидан янги авлод ўқув адабиётларига мазмун танланган, назария ва амалиёт уйғунлигидаги фанлараро алоқаларнинг функсиялари, йўналишлари ва тамойиллари белгиланган, намунавий йўриқли-технологик хариталар модели ва назорат саволлари асосида “Техник механика. Механик узатмалар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи асосида берилган 676-461-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фанлараро алоқаларнинг дидактик компонентларини белгилаш, технологик хариталар модели ва назорат саволлари тўпламини яратишга еришилган; 
“Конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришига йўналтирилган назария ва амалиёт уйғунлигида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш” методикаси ҳамда модулли таълим технологиясининг дидактик ва компетенсиявий ёндашув механизмларнини такомиллаштиришга доир маълумотлар асосида “Техник механика. Механик узатмалар” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сон буйруғи асосида берилган 676-461-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада янги авлод ўқув адабиётларини баҳолашга йўналтирилган амалдаги механизмларни такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish