Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Нозима Фахритдиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мултимедиа журналистикаси: халқаро ва миллий тажриба”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fil468.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Тar.21.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулла Aбдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Маматова Якута Мухамеджановна, филология фанлари доктори, профессор; Мелник Галина Сергейевна, сиёсий фанлар доктори, академик.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интернет ОAВни мултимедиа журналистикаси учун алоҳида медиа тизими ва платформа сифатида очиб бериш ҳамда журналистикада мултимедиа ёндашувининг назарий асослари ва методологиясини, мултимедиа шароитида ишлаётган журналистлар амалий фаолиятининг умумий қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мултимедиа журналистикаси ривожланишидаги интерактивлик, иммерсивлик, интегративликнинг оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий фаолиятида намоён бўлиши ва ҳар бири ўзига хос аниқ хусусиятларга ега бўлган (босма, радио, телевиденийе, интернет) каналларни бирлаштириши мултимедиа журналистикасининг йетакчи шарти еканлиги далилланган;
лонгридларнинг замонавий журналистикада мултимедиа алоқа воситаси сифатидаги фазилатлари ҳамда уларнинг консептуал, таркибий, лингвистик ва функсионал хусусиятлари аниқланган;
мултимедиа журналистикаси шароитида таҳририятлар фаолиятини ўзгартиришнинг ташкилий шакллари ҳамда ижодий усуллари, якка ҳамда жамоавий фаолият шартлари ва самарадорлиги аниқланиб, мултимедиа ишлаб чиқариш ижодий фаолиятнинг уч босқичли занжир – ишлаб чиқаришгача тайёргарлик босқичи (пре-продуcтион) – ишлаб чиқариш босқичи (продуcтион) – нашр (пост-продуcтион) босқичларига асослангани исботланган;
мултимедиа журналистикасида ахборотни тақдим етишда матн, овоз, тасвир, графика, видео каби шаклларнинг ўзаро уйғунликда тақдим етиш асносида мултимедиа материал таркибидаги план ва композициянинг динамик еволюцияси аниқланган;
мултимедиа журналистикасининг интерактивликка асосланганлиги журналист ва фойдаланувчилар ўртасида анъанавий “субйект-обйект” емас, “субйект–субйект” консепсияси асосида ҳамкорликда ижод қилишга имконият бериши натижасида икки томонда ҳам медиа хулқ-атворнинг янги қирраларини очаётгани ва аудиториянинг журналистик фаолиятга ҳам ташкилий, ҳам ижодий жиҳатдан жалб етилиши кўлами кенгайиб бориши далилланган;
бугунги кунда барча учун очиқ бўлган ижтимоий тармоқларда мултимедиавийлик сифатининг кескин ўсиши билан боғлиқ равишда мултимедиа саводхонлик медиасаводхонликнинг бир қисмига айланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ОAВ материалларини таҳлил қилиш, тавсифлаш, таснифлаш натижасида олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мултимедиа журналистикаси назарий ва амалий хусусиятлари, мултимедиа журналистикасида ахборотни тақдим етишда турли медиа воситаларнинг ўзаро уйғунлиги ва контентнинг динамик еволюцияси бўйича олинган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг 2019-йилдаги қарори билан нашр етилган журналистика бўйича ўн жилдлик китобга асос бўлиб хизмат қилган (Президент Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги 18-3228-сон маълумотномаси). Натижада ОAВ ва журналистикага оид замонавий адабиётлар ва нашрларнинг йўқлиги, ушбу босқичда замонавий оммавий ахборот воситаларининг ривожланиш тенденсиялари ва уларнинг назарий ёритилиши, жумладан, “Онлайн журналистика ва янги медиа йўналишлари” номли нашрнинг йеттинчи жилди диссертант раҳбарлигида тайёрланган бўлиб, бевосита мазкур диссертация ишида акс еттирилган материалларни ўз ичига олади;
лонгридларнинг замонавий журналистикада мултимедиа алоқа воситаси сифатида фазилатлари ва уларнинг консептуал, таркибий, лингвистик ҳамда функсионал хусусиятларининг назарий ва амалий таҳлили янги ўқув фанларини яратишга асос бўлиб, журналистларни тайёрлаш жараёнига ўзгариш олиб кирган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-апрелдаги 89-02-469-сон маълумотномаси). Натижада БA60320100 бакалавриат таълим йўналиши учун иккита янги фаннинг (“Мултимедиа журналистикаси”; “Онлайн медиада аудиоподкаст ва спичрайтинг”) намунавий дастурини ишлаб чиқишга ҳамда ЎзЖОКУ магистратура мутахассислиги учун “Интернетда медиалойиҳалар ва бошқарув” номли махсус фанни киритишга асос бўлган;
диссертациядаги мултимедиа саводхонлик медиасаводхонликнинг бир қисмига айланиши юзасидан аниқланган натижалар Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг салоҳиятини кучайтириш – ИИ фаза” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЙУНЕСКО халқаро ташкилотининг 2022-йил 9-июндаги CМ-ФУ-ТAС-2022-007508-сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситалари ва ахборот саводхонлигини шакллантиришнинг консептуал ёндашувлари, журналистика таълимида медиа ва ахборот саводхонлиги тамойиллари ишлаб чиқилган ва ҳамма учун очиқ бўлган ижтимоий тармоқларда мултимедиавийлик сифатининг кескин ошишига хизмат қилган мултимедиавий саводхонлик медиасаводхонликнинг бир қисмига айланиши исботланган;
диссертация доирасидаги амалга оширилган контент таҳлил натижалари ва мултимедиа жамоасида таҳририят ишини ташкил етиш бўйича таклиф етилаётган ишланмалар, шунингдек, уларнинг меъёрий-ҳуқуқий жиҳатлари, назария ва амалиёт уйғунлигини асослаб берувчи умумий оммавий ахборот воситалари ва, хусусан, онлайн ОAВ сифатини яхшилаш бўйича таклифлар сифатида тақдим етилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022-йил 26-июлдаги 01-18/362-сон маълумотномаси). Натижада 2022-йил 27-июндаги “Мамлакатда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-294-сонли қарори таҳририятлар негизида журналистиканинг оммавий ахборот воситаларида воқеаларни ёритишда мултимедиа компонентини оширишга қаратилган бўлиб, ушбу стандартнинг 2-иловасида тадқиқотда ишлаб чиқилган истиқбол ва таклифлар ўз аксини топган;
мултимедиа журналистикасининг фаолият методологияси, предмет ва обйектининг таҳлили асосида оммавий ахборот воситаларини ўрганиш ҳамда медиасаводхонликни ошириш бўйича “Aудио Луғат” мултимедиа қўлланмасини ишлаб чиқиш, муаллифлик патентини олиш учун асос бўлган (“Интеллектуал Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Мулк маркази”нинг 2022-йил 4-августдаги 004995-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида турли медиа форматлардан (аудио, видео, расм, овозли матн) фойдаланиб, чет тилида оммавий ахборот воситалари соҳасини ўрганишга ёрдам бериб, шу билан ногиронларнинг медиа орқали ижтимоийлашуви имкониятларини кенгайтирган;
интерактивликка асосланган мултимедиа журналистикаси “субйект–субйект” консепсияси асосида онлайн материалларни тайёрлашнинг мултимедиа параметрлари бўйича таклифлар, шунингдек, ҳар турдаги медиаматериалларни бирлаштириш, коммуникация технологиялари нуқтаи назаридан нашрлар амалиётига жорий етиш бўйича тавсиялар “Янги Ўзбекистон – Правда Востока” газетаси қўшма таҳририяти томонидан қабул қилиниб, журналистик фаолиятда фойдаланиш учун таҳририят жамоасида муҳокама қилинди ва диссертантнинг тавсиялари асосида ахборот материалларини диверсификация қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда мултимедиа коммуникация технологиялари нуқтаи назаридан нашрлар тайёрланиб, амалиётга жорий етилган (“Янги Ўзбекистон – Правда Востока” газетаси қўшма таҳририятининг 2022-йил 7-майдаги 3-сон маълумотнома). Натижада диссертантнинг таклифлари “Янги Ўзбекистон – Правда Востока” газетаси таҳририяти журналистлари амалиётига таъсир кўрсатиб, сайт учун мултимедиа елементларини уйғунлаштирган ҳолда ахборот материалларини тайёрлашга таъсир кўрсатди, нашрларнинг мазмуни, шаклини маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish