Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Камола Эсанбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар церебрал фалажининг клиник-генетик аспектлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1185
Илмий раҳбар: Омонова Умида Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар церебрал фалажининг клиник-неврологик, генетик жиҳатларини аниқлаш ва ташхислаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фолат алмашинуви генларининг полиморфизми перинатал асаб тизими шикастланиши асорати билан туғилган чақалоқларда болалар церебрал фалажининг ривожланишига таъсири исботланган;
илк бор перинатал асаб тизими шикастланиши асорати билан туғилган болаларда фолат алмашинуви иккита ген полиморфизми комбинацияси (MTR+MTHFR) БЦФ ривожланиш хавфини ошириши аниқланган;
фолат алмашинуви ген полиморфизмлари билан БЦФнинг оғирлик даражаси ва спастик шакллари орасида кореляцион боғлиқлик аниқланган;
болалар церебрал фалажининг енгил ва ўрта-оғир даражали турларида MTR, MTHFR генларининг гетерозигот носоғлом А/Т, А\G генотипи учраш частотаси юқори эканлиги аниқланган;
MTR гени А2756G полиморфизми G\G ва MTHFR генининг С677Т полиморфизми Т\Т генотиплари болаларда оғир даражали БЦФ ривожланишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Асаб тизими перинатал шикастланиши бўлган болаларда БЦФ ривожланишини ташхислаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалар асосида: 
асаб тизими перинатал шикастланиши бўлган болаларда БЦФни эрта ташхислаш ва прогнозлаш усулларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг  илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болалар церебрал фалажи ривожланиш хавфини ташхислаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 мартдаги 8н-з/138-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома БЦФ ривожланиш хавф гурухига кирувчи болаларда касалликни эрта ташхислаш, ўз вақтида реабилитация муолажаларини амалга ошириш ва ногиронликни олдини олиш чораларини кўриш имконини берган;
болалар церебрал фалажи ривожланиш хавфини ташхислаш  бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиетига, жумладан Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Республика ихтисослашган илмий-амалий педиатрия тиббиёт марказининг амалиетига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 08-41014-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиетга тадбиқ этилиши беморлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий-реабилитация ёрдамини кўрсатиш доирасида БЦФ бўлган беморлар ногиронлиги камайишида, уларни яшаш сифати ошишида ифодаланадиган ижтимоий-иқтисодий самарани ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish