Sayt test rejimida ishlamoqda

Солметова Малика Насировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислашда клиник-морфологик ва дифференциал-диагностик мезонлар», 14.00.14 – Онкология, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/478.
Илмий раҳбарлар: Гафур-Ахунов Мирза-Аллиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арифов Саидкосим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: базал ҳужайрали тери саратонини барвақт ташхислаш ва дифференциал ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
базал ҳужайрали тери саратони оч тери фототипининг I, II ва III турларидаги беморларда ва солид-ярали тери саратонида дерматоскопик «дарахтсимон томирлар» белгилар ҳисобига ўзгаришнинг кузатилиши исботланган; 
базал ҳужайрали тери саратони ривожланишига таъсир қилувчи салбий хавф омиллари Фицпатрик тери фототиплари ва иммуногистокимёвий маркерларини (Ki67, p53, bcl2) юқориги морфеаформ гистологик тури ҳисобига энг юқори фаоллиги билан боғлиқлиги исботланган;
солид базал ҳужайрали тери саратонида «дарахтсимон томирлар», пигментли саратонида эса «заранг барглари» дерматоскопик белгиларининг иммуногистокимёвий маркерларининг (Ki67, p53, bcl2) пастлиги ўсманинг дерматоскопик кўриниши ва биологик табиати ўзгаришига қараб касалликнинг ижобий башорат омилли эканлиги исботланган;
базал ҳужайрали тери саратонида клиник белгилари, инцизион ва эксцизион тери биопсияси ва иммуногистокимёвий маркерларини ҳар томонлама баҳолаш асосида турли хил вариантларини дифференциал ташхислаш мезонлари дерматоскопик ва микроскопик белгилари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислашда клиник-морфологик ва дифференциал-диагностик мезонлари такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислашда клиник-морфологик ва дифференциал-диагностик мезонлари такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Базал ҳужайрали тери саратони клиник-дерматоскопик ва дифференциал-диагностик мезонлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги 8н-з/535-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома базал ҳужайрали тери саратонининг клиник-дерматоскопик, патоморфологик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари, базалиома клиник шакллари ва гистотипларини баҳолаш билан барвақт ташхислаш ва янада самарали даволаш сифатини ошириш имконини берган;
базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислашда клиник-морфологик ва дифференциал-диагностик мезонлари такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали ҳамда Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохоналарнинг  клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 08-40226-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши базал ҳужайрали тери саратонини эрта ташхислашда гистотиплаш ва дерматоскопия усулини жорий этиш инвазив ўсма ўсишидан олдин эрта аниқлашга, шунингдек, базал ҳужайрали тери саратонини даволаш учун ўсманинг гистологик хусусиятини ташхислаш, базал ҳужайрали тери саратони билан хастланган беморларни барвақт ташхислашнинг ишлаб чиқилган усулини қўллаш орқали ўсманинг биологик хусусиятини эрта ташхислаш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш, касалликнинг қайталаниш даражасини камайтириш ҳамда беморларнинг ҳаёти сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish