Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадумарова Зарнигор Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ультрасонография ёрдамида чаноқ-сон бўғими яллиғланиш ва дегенератив касалликларини ташхисотини такомиллаштириш» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib956.
Илмий раҳбар: Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Умида Мухторовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чаноқ-сон бўғимининг ревматоид артрити ва остеоартрозини ультратовуш усулида нур ташхислаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анъанавий кул ранг шкала эхографиясига қўшимча равишда, гиалин тоғайи, синовиал, фиброз қобиқ қалинлиги ва остеофитларни даражаси, энергетик доплер тасвирига кўра, бўғимнинг морфо-функционал ҳолати, чаноқ-сон бўғимида ревматоид артрит ва остеоартрозини қиёслаш даражасининг босқичи исботланган;
синовитнинг ультратовуш белгиларининг бирлашмаси сифатида эркин суюқлик, синовиал қобиқнинг қалинлашиши ва энергетик доплер тасвирида кўп миқдорда ёрқин синовиал сигналларнинг мавжудлиги орқали чаноқ-сон бўғими ревматоид артритнинг дастлабки босқичлари ва остеоартрознинг кўзғалиш даври учун бирламчи ультратовуш текширув ўтказиш кераклиги исботланган;
ультратовуш таснифлаш тизими Quistgaard ёрдамида чаноқ-сон бўғими остеоартрози босқичи учун мавжуд бўғимнинг синовиал қон билан таъминлашда энергетик доплер ва эхографик ранг тасвир метрик кўрсаткичлари морфо-функционал ўзгаришлари чуқурлиги ва оғирлик даражаси исботланган;
ультратовушли навигация орқали чаноқ-сон бўғимининг пункциясига кириш самарадорлиги ва пункцион игнасининг бўғим бўшлиғига киришини осонлаштириш орқали бемор учун ноқулайлик ва асоратлар эҳтимолини камайтирилган тартиби исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ультрасонография ёрдамида чаноқ-сон бўғими яллиғланиш ва дегенератив касалликларини ташхисотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ультрасонография ёрдамида чаноқ-сон бўғими яллиғланиш ва дегенератив касалликларини ташхисотини такомиллаштиришга оид текшириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Чаноқ-сон бўғими касалликлари диагностикасида ультрасонографияни қўллаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 8н-р/794-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада катта ёшли инсонларда чаноқ-сон бўғимининг такомиллаштирилган баённомасини қўллаш билан чаноқ-сон бўғимининг яллиғланишли ва дегенератив касалликларини ультратовуш текшируви натижалари ва самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
ультрасонография ёрдамида чаноқ-сон бўғими яллиғланиш ва дегенератив касалликларини ташхисотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига  жумладан Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон шаҳридаги 3-оилавий поликлиникаси, Фарғона шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 августдаги 8н-з/414-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши катта ёшдаги инсонларда чаноқ-сон бўғими остеоартрозининг ривожланиш хавфини камайтириш, синовиал қобиқ қалинлиги дастлаб 4,81±0,03 ммни ташкил қилган бўлса, текширув якунида мазкур кўрсаткичнинг ижобий динамикаси 4,10±0,01 ммни, фиброз капсула қалинлиги эса 3,02±0,06 ммдан 2,77±0,07 ммга кичрайиб, бевосита ижобий динамикани кўрсатганлиги, ўрта ва кекса ёшдаги инсонларда чаноқ-сон бўғимининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларини вақтида ташхислаш, бўғимлардаги ўзгаришларни эрта баҳолаш, асоратларни олдини олишни оптималлаштириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish