Хашимов Aхмад Aнваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Буйрак ва унинг томирлари тасвирларини таҳлил қилиш алгоритмлари», 05.01.11 – Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т2648.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мирзайев Номаз, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, DSc.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедийева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Озод Раббимович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади буйрак ва унинг қон томирлари тасвирларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
контрастни чеклашга асосланган тиббиёт тасвирлари сифатини оширувчи такомиллаштирилган алгоритм ишлаб чиқилган;
қорин бўшлиғи тасвирларидан нейрон тармоқ ва морфологик амаллар асосида буйракни сегментлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
қорин бўшлиғи тасвирларидан буйрак томирларини қалинликлари бўйича ажратиб олиш алгоритми ишлаб чиқилган;
буйрак тасвирларини характерловчи белгилар асосида унинг ҳажми ўзгаришларини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Буйрак ва унинг томирлари тасвирларини таҳлил қилишнинг мавжуд ҳамда таклиф етилган модел ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа асосида:
тиббиёт тасвирларини сифатини ошириш, тасвирларда буйрак ва унинг томирларини сегментлаш, буйрак ҳажми ўзгаришларини аниқлаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шифохонанинг урология бўлимида жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2022 йил
1 декабрдаги 08-38228 – сон маълумотномаси). Натижада беморларнинг буйракларига ташхис қўйиш аниқлигини 12%га ошириш имконини берган;
тиббиёт тасвирларини сифатини ошириш, тасвирларда буйрак ва унинг томирларини сегментлаш, буйрак шакли ўзгаришларини аниқлаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа
Фарғона шаҳар “Уромед AБК” хусусий клиникасида жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 1 декабрдаги 08-38228 – сон маълумотномаси). Натижада беморларнинг буйракларига ташхис қўйиш тезлигини 1,4 баробарга ва аниқлигини 12%га ошириш имконини берган;
тиббиёт тасвирларини сифатини ошириш, тасвирларда буйрак ва унинг томирларини сегментлаш, буйрак шакли ўзгаришларини аниқлаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида жорий қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 1 декабрдаги 08-38228 – сон маълумотномаси). Натижада рентген лаборантлар беморларнинг буйракларидаги ўзгаришлар ҳақида тасаввурга ега бўлиш имкониятини берган.