Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Файзулло Хусанбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтанинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида тоштутгич қурилмасини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2704
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Журамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, доцент; Аббазов Илхом Запирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёси таркибидан оғир аралашмаларни ажратиб олиш ҳамда пахтанинг табиий хусусиятларини сақлаб қолиш учун тоштутгич қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоштутгич қурилмасининг кириш қувури қаршисидаги деворга пахта ва оғир аралашмаларни биргаликда урилиши натижасида ҳосил бўладиган зарба кучлари  ҳисоблаб аниқлаган ҳамда унинг миқдорини камайтирадиган резина парракли магнитли барабан конструкцияси яратилган; 
тоштутгич қурилмасида пахтадан ажралган оғир аралашмаларни узликсиз ташкарига чиқариб юбориш имконини берадиган вакуум-клапаннинг такомиллашган конструкцияси ишлаб чиқилган;  
пахта таркибидан ажаралган оғир аралашмаларнинг тоштутгичнинг чўнтакдаги холати уларнинг ҳаракат қонуни асосида чўнтакни асос қисмининг қиялик бурчаги ҳисоблаб топилган; 
оғир аралашмаларга қўшилиб қурилманинг чўнтак қисмига тушиб қолган пахта бўлакчасини яна қайта ажратиб пахта оқимига қўшиб берувчи  ҳаво қувурининг оптимал параметрлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ҳаво ёрдамида ташиш жараёнидаги тоштутгич қурилмасини конструкциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган янги тоштутгич қурилмаси “Namangan To’qimachi cluster” МЧЖ га қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасининг ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 02/22-854-сон маълумотномаси). Натижада пахта таркибидан метал парчаларини тутиб қолиш самарадорлигини ошириш орқали жин арраларини ишлаш муддатини сақлаш билан бир қаторда чигит шикастланиши 3.3 % дан 2.4 % гача камайишига ҳамда оғир аралашмаларга қўшилаб тоштутгичнинг чўнтак қисмига тушиб қолаётган пахта бўлакчасининг миқдорини 78 % камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish