Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломова Машхура Араббой қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани ҳаводан ажратиш жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида қўзғалувчан қурилма конструкциясини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2703
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Ахмедходжаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Мамашарипов Абдунаби Абдумажидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта ўқитувчи.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади: пахтани ҳаводан ажратиш жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида қўзғалувчан қурилма конструкциясини такомиллаштириш орқали пахта маҳсулотларини дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш ва иш унумдорлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сепаратор ишчи камерасидаги пахтани ҳаводан ажратиш жараёнида тўрли юзада ҳаракат траекториясига таъсир этувчи эгри сидиргичнинг мақбул параметрлари тавсия этилган; 
сепаратордаги мавжуд сидиргичларга нисбатан такомиллаштирилган, пахтани тўрли юзадан тез ва сифатли ажратиш имконини берадиган қўш сидиргичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;  
пахтани ҳаводан ажратувчи тўрли сиртнинг фойдали юзасини оширадиган ва майда ифлосликлардан самарали тозалаш имконини берувчи эгрилик радиусига эга бўлган, яхлит материалдан тайёрланган параболасимон тешик шаклидаги тўрли юза конструкцияси таклиф этилган; 
сепаратор тўрли юзасида сўрувчи ҳаво таъсирида ҳосил бўладиган пахтани тиқилишларини камайтириш имконини берадиган сидиргич бурчак тезлигининг минимал қиймати ҳисоблаш натижалари орқали аниқланган;  
сепарация жараёни самарадорлигини ошириш максадида сидиргич ва тўрли сирт ортига трапеция шаклидаги пластинка жойлаштирилган ва унинг ўлчамларининг мақбул қийматлари тасия этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани қўзғалувчан қурилма ёрдамида ташишда ҳомашёни ҳаводан ажратиб берувчи сепаратор ишчи органларининг янги конструкцияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
янги такомиллаштирилган пахта сепаратори қурилмаси “Namangan To’qimachi cluster” MCHJ га қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасининг ишлаб чиқаришга жорий этилди. («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 02/22-855-сон маълумотномаси). Натижада толадаги нуқсон ва ифлос аралашмалар миқдори 1,2 % га камайган, эркин тола юқори навли пахта синфларида 0,5-0,3 кг/с ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish