Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомалиева Шохсанам Фахриддин қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тасмали сепаратор ишчи параметрларини оптималлаш асосида сепарация жараёнини самарадорлигини ошириш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2864
Илмий раҳбар: Махкамов Анвар Мухаммадхонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар:  Сафаров  Назиржон  Муҳаммаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Бобоматов Абдуғани Хусайинович, техника бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тасмали сепаратор қурилмаси конструкциясини оптималлаштириш орқали пахта хом ашёсининг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда сепарация жараёнини самарадорлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани пневмотранспортда ташиш ва уни ҳаводан ажратиб олиш жараёнида пахтага механик шикаст етказмайдиган ҳаракатланувчи тўрли-юзали сепаратор қурилмасининг конструкцияси ишлаб чиқилган; 
сепараторнинг кириш қисмига келаётган пахта хом-ашёсини тўғри вакуум-клапанга йўналтириш учун тўсқич конструкцияси яратилган ҳамда тўсиқнинг оптимал ўлчамлари  тавсия этилган; 
тўрли-юзали сепаратор қурилмасида пахта толаси ва чигитининг бошланғич сифат кўрсаткичларини сақлаш учун пахта бўлакчасини ҳаводан ажратиш жараёнида тўрли юзага урилишини, зарба кучларини ҳамда пахта чигити қобиғининг мустаҳкамлигини ҳисобга олиб қиялик бурчаклари аниқланган; 
мехатроник тизим методикаси асосида пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор қурилмасининг ишчи элементлари ва ҳаво оқимининг автоматик тарзда бошқаришга эга бўлган тизим схемаси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ҳаводан ажратиб берувчи сепаратор қурилмаси ишчи элементларини ишлаш принципларини оптималлаштириш бўйича натижалар асосида: 
Пахтани ҳаводан ажратувчи сепаратор қурилмаси «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» АЖ тасарруфидаги “Наманган тўқимачи” МЧЖга қарашли “Чуст пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган.  («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» АЖ нинг 2022 йил 27-октябрьдаги  №02-22/724-сонли маълумотномаси). Натижада пахта толаси дастлабки табиий ҳусусиятлари сақлаб қолиниб, унинг таркибидаги майда ифлос аралашмалар массавий улушини 0,4 %га камайтиришга, жараёнда толанинг йўқолиши пахтанинг I-II навларида 0,7% дан 0,2% га ҳамда III-IV-V навларда эса 3,78% дан 2% га камайишига эрилишган ҳамда автоматик тарзда бошқариш тизимини жорий этиш натижасида пахта хом ашёсини ҳаво оқимида мунтазам бир текис ҳаракатланиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish