Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Дилдора Абдулмаликовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тукли матолар ҳалқа мустаҳкамлигини аниқлаш усулини такомиллаштириш” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.2.PhD/T1981
Илмий раҳбар: Алиева Дилбар Ганиевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Холиқов Курбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор; Дониёрова Матлуба Адашбоевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тукли матоларнинг ҳалқа мустаҳкамлигини аниқлаш усулини такомиллаштириш ҳамда янги ўрилиш турини таклиф этиш орқали ҳалқа тукли матоларда ҳалқа мустаҳкамлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳалқа тукли матоларни арқоқ бўйича қопланишлар сонини ўзгартириш ҳисобига мавжуд ҳалқа тукли матолардан фарқли ҳалқа мустаҳкамлиги юқори бўлган мато олиш усули яратилган; 
тукли матоларнинг якка ҳалқаси мустаҳкамлигини аниқлаш учун намуна марказидаги ҳалқадан аввалги ва кейинги ҳалқа учларини кесиш орқали ҳалқа тукли матоларнинг якка ҳалқасининг мустаҳкамлигини аниқлаш усули тавсия этилган;
ҳалқа тукли матоларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пахта толасидан йигирилган ипларнинг қайишқоқлигини илк маротаба Юнга модули ёрдамида аниқлаш орқали ҳалқа мустаҳкамлигининг ҳисоблаш формулалари ишлаб чиқилган ҳамда шу асосда ҳалқа мустаҳкамлигини ошириш учун тахтлаш параметрлари аниқланган; 
ҳалқа тукли матоларнинг ҳалқа мустаҳкамлигини ошириш бўйича икки омилли математик моделлаштириш орқали арқоқ ипи чизиқли зичлигининг мақбул қиймати аниқлаш орқали ҳалқанинг мустаҳкамлик қийматлари башоратланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳалқа тукли матоларнинг ҳалқа мустаҳкамлигига таъсир этувчи омиллар ўрганиш ва ҳалқа мустаҳкамлиги юқори бўлган ўрилиш тури жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги турдаги мустаҳкамлиги юқори бўлган ҳалқа тукли матонинг ўрилиш тури ҳамда ҳалқа мустаҳкамлигини аниқлашнинг такомиллашган усули “Art Soft ТEX” МЧЖ корхонасининг “Чаманзор” филиалида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“O’zto’qimachiliksanoat” уюшмасининг 2022 йил 24-ноябрдаги №03/25-3276). Натижада янги ассортиментдаги ҳалқа тукли мато ишлаб чиқарилган, матонинг ҳалқасини мустаҳкамлиги 25 % га юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish