Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатова Муниса Нигманжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фармацевтика корхоналарида меҳнат шароитлари гигиенаси ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш йўллари» 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1414.
Илмий раҳбар: Искандрова Гуза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаширбаева Динара Маккамбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инъекцион дори воситалари ишлаб чиқариш меҳнат шароити ва ишчилар организмининнг функционал ҳолатини самарадорлигини оширишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармацевтика корхонасининг инъекцион препаратлар ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд бўлган санитар-техник мосламаларнинг самарадорлиги пастлиги ҳисобига цехдаги ишчи муҳитнинг газланганлиги ва чанглинганлиги, шовқин, паст даражадаги ёритилганлик, ноқулай микроиқлим, меҳнат монотонлиги ҳамда мажбурий ишчи ҳолат зарарли омиллар эканлиги асосланган;
инъекцион дори воситалари ишлаб чиқариш цехларида ишчиларнинг меҳнат шароитлари технологик жараёнларини ташкил этишда 3.1 дан 3.3 синфгача, энг зарарли меҳнат шароити “O’ZKIMYOFARM” корхонасидаги кавшарловчи, стерилловчи иш жойларида 3.3, “INTEGRA DD” корхонасида эса стерил эритмаларни тайёрловчи аппаратчи, кавшарловчи, стерилловчи иш жойларида 3.2 хавфлилик синфига кириши исботланган; 
ишлаб чиқариш омилларининг комплекс таъсирида ишловчи организмнинг марказий асаб, юрак қон томир, таянч харакат тизимларининг ва кўриш анализаторларининг зўриқиши натижасида чарчаш юзага келиши ва иш қобилиятининг пасайиши исботланган;  
етакчи касблардаги ишловчиларнинг меҳнат шароитларини синфлари зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларига, ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат жараёниниг оғирлиги ва кескинлигига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фармацевтика корхоналарида меҳнат шароитлари гигиенаси ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш йўлларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фармацевтика корхоналарида меҳнат шароитлари гигиенаси ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Фармацевтика корхоналарида ишчиларни меҳнат шароитларини соғломлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 8н-з/448-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларининг даражаларига кўра меҳнат шароитларини умумий синфини аниқлаш ва комплекс таъсирини баҳолаш имконини берган;
фармацевтика корхоналарида меҳнат шароитлари гигиенаси ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш йўлларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаларининг профилактик амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 08-40215-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши зарарли ва ҳавфли омилларни олдини олиш учун соғломлаштирувчи чора-тадбирлар комплексини жорий этиш ва ишловчиларнинг меҳнат шароитларини соғломлаштириш натижасида вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотилганлик билан боғлиқ нозологик касалликларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish