Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёров Шухратжон Ниматуллаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали коронар синдром мавжуд беморларда реваскуляризациядан кейинги чап қоринчанинг морфофункционал ва деформацион хусусиятларининг динамикаси» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1826. 
Илмий раҳбар: Бекметова Феруза Матсапаевна, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хадзегова Алла Блаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: сурункали коронар синдром билан оғриган беморларда чап қоринчанинг деформацион хусусиятларига ва коронар қон томирларнинг атеросклеротик зарарланиш даражасига кўра, миокард реваскуляризациясини оптималлаштириш ва хавф омилларини стратификация қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юқори технологик ноинвазив ташхислаш усули – спекл-трекинг эхокардиография ёрдамида сурункали коронар синдром билан оғриган беморларда реваскуляризациядан олдин ва кейин чап қоринчанинг бўйлама деформацияси аниқланган;
илк бор сурункали коронар синдром билан оғриган беморларда  миокард реваскуляризациясидан олдин ва кейин ЧҚнинг деформацион хусусиятлари аниқланган;
коронар атеросклероз ташхисида ЧҚ миокардининг бўйлама деформациясининг предиктор аҳамияти спекл-трекинг ЭхоКГ усули ёрдамида аниқланган;
сурункали коронар синдромда коронар артерияларда атеросклеротик шикастаниш даражаси турли бўлган беморларда ЧҚнинг глобал бўйлама деформация кўрсаткичларининг референс қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали коронар синдром мавжуд беморларда юқори технологик спекл-трекинг эхокардиографиянинг кўлланилиши натижасида:
сурункали коронар синдром билан оғриган беморларда коронар атеросклероз даражасини ноинвазив усул орқали ташхислаш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юрак қон томир касалликларини ташхислашда спекл-трекинг эхокардиографиянинг имкониятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/232-сон маълумотномаси). Ушбу қўлланма сурункали коронар синдром мавжуд беморларда коронар атеросклероз даражасини эрта даврларда ноинвазив ташхислаш имкониятини берган; 
сурункали коронар синдром мавжуд беморларда чап қоринчанинг морфофункционал ва деформацин хусусиятларининг динамикаси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий –амалий тиббиёт марказининг Қарши ва Андижон вилоятлари филилалларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 октябрдаги 8п–з/576–сон хулосаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши СКС мавжуд беморларида коронар атеросклероз эрта ташхислаш, касалликнинг клиник кечиши ва асоратлари ривожланиш хавфини ўз вақтида баҳолаш, касаллик профилактикаси ва даволашга самарали ёндашув, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, сурункали коронар синдром кузатилган беморларда даволашга дифференциацияланган ёндашув билан стратификация хавфи ҳамда диагностика самарадорлигини ошириш учун даволашга кетадиган маблағни 20% га тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish