Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Элдор Рихсиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги комбинацияланган ноотроп дори воситаларининг молекуляр механизмларини ўрганиш» 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1605.
Илмий раҳбар: Иноятова Феруза Ҳидоятовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эргашева Мукаррамой Журабоевна, биология фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги маҳаллий «Цитаргин», «Циткорнит» ва «Ноотротем» ноотроп дори воситаларининг таъсир механизмини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба хайвонларида нормабарик гипоксия ва сурункали нитрит гипоксия моделида «Цитаргин», «Циткорнит» ва «Ноотротем» дори воситаларни қўллаш натижасида антигипоксик таъсири мавжудлиги исботланган;
фармакотерапия жараёнида, айниқса Цитаргин», «Циткорнит» ва «Ноотротем» узоқ муддатда қўлланилиши натижасида, каламушларнинг периферик қон параметрлари тикланиши аниқланган;
сурункали гипоксияда янги маҳаллий комбинацияланган ноотроп дориларнинг MetHb-редуктаза тизими ва унинг компенсатор имкониятларини тиклашда цитиколин препаратига нисбатан юкори самарадорлиги исботланган;
янги маҳаллий Цитаргин», «Циткорнит» ва «Ноотротем» («ТЕМУР МЕД ФАРМ» МЧЖ) препаратларининг летал дозаси ЛД 50 > 13000 мг/кг, > 7500 мг/кг ва > 5625 мг/кг дан юқорилиги аниқланиб, уларнинг токсикологик ҳавфсизлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипоксияда янги маҳаллий комбинацияланган ноотроп дори воситаларининг антигипоксик таъсирининг молекуляр механизмларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
нормобарик гипоксик гипоксия ва гемик гипоксия моделларида янги маҳаллий комбинацияланган препаратларининг антигипоксик хоссаларини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада марказий асаб тизими гипоксик шикастланишини эрта бахолаш ва замонавий даволаш тамойиллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги 8н-з/665-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома HIF 1a ни аниклаш ёрдамида марказий асаб тизими гипоксик шикастланишини эрта бахолаш, касалликларни эрта ташхислаш, беморларнинг биологик ҳолатини яхшилаш билан биргаликда самарали даволаш тизимини яратиш имконини берган; 
янги маҳаллий «Цитаргин», «Циткорнит» ва «Ноотротем» ноотроп дори воситаларининг таъсир механизмини қиёсий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти тиббий ва биологик кимё, тиббий биология ва умумий генетика кафедраси, ТТА МИТЛ биокимёвий ва иммунологик тадқиқотлар ва ТТА ОТМИТЛ фармако-токсикологик тадқиқотлар лабораторияси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги       08-41488–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши янги маҳаллий ноотроп дори воситалари заҳарлилик даражаси бўйича зарарсиз, антигипоксик таъсири бўйича кенг қўлланиладиган қиёсий прераратлардан кам эмаслиги ва тиббий самарадорлиги билан клиник амалиётда кенг фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish