Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупхўжаева Азиза Мажидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқава сувларни тозалаш жараёнини гигиеник тавсифи  ва профилактик  чора-тадбирларни ишлаб чиқиш» 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2093.
Илмий раҳбар: Искандрова Гуза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шовалиев Илҳом Хақназарович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолидан ҳосил бўлувчи оқава сувларни тозалаш жараёнини гигиеник тавсифлаш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳар аҳолисидан ҳосил бўлаётган маиший оқава сувларни тозалаш аэростанциялари иш самарадорлиги капитал таъмир ва реконструкция ишларидан кейин қурилмаларнинг иш самарадорлиги кескин ошган (75%), аммо станцияга кириб келадиган чиқинди сув миқдорини кўпайиб бориши ҳисобига тозалаш қурилмаларини иш самарадорлигини пасайиш ҳавфи асосланган;
Бозсу ва Салар каналлари сувининг сифат таркиби органолептик, санитар кимёвий, бактериологик мезонлари бўйича ҳавфсизлик кўрсаткичлари исботланган; 
Тошкент шаҳри учун асосий сув манбаси бўлган Бозсу ва Салар очиқ сув ҳавзаларини ифлослантирувчи манбалар сонини кундан кунга ортиб бориши, мазкур ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
Тошкент шаҳри аҳолисидан ҳосил бўладиган оқава сувлар таркибидаги сунъий юза фаол моддаларни сув ҳавзалари сувларига, сувдан фойдаланишга ва аҳоли саломатлигига кўрсатадиган салбий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оқава сувларни тозалаш жараёнини гигиеник тавсифи ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқава сувларни тозалаш жараёнини гигиеник тавсифи ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бщйича тадыиыотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиыилган «Бозсу аэростанциясида маиший-хўжалик чиқинди сувларини тозалаш қурилмаларининг иш самарадорлигини гигиеник баҳолаш ва профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқиш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 8н-з/356-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оқава сувларни тозалаш, уларни гигиеник тавсифи, тозалаш қурилмалари иш самарадорлигини гигиеник ўзгаришларни баҳолаш имконини берган;
оқава сувларни тозалаш жараёнини гигиеник тавсифи ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматининг профилактик амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 08-40216-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши аҳоли ўртасида сувдан фойдаланиш шароитларини яхшилаш, сув билан боғлиқ бўлган касаллик кўрсаткичларини пасайтириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Бозсу ва Салар каналларидан фойдаланишда ҳудуднинг суғориш ва декоратив ҳолатларига ижобий таъсир кўрсатиш, тозалаш станцияларида чиқинди сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш, тозалаш учун сарфланадиган вақтни қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish