Sayt test rejimida ishlamoqda

Муслимов Бобиржон Болтаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Муқобил энергия манбаларини қўллаган ҳолда кичик иш унумдорликка эга ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёни ва қурилмасини ишлаб чиқиш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/T1537.
Илмий раҳбарлар: Гафуров Карим Хакимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01. 
Расмий оппонентлар: Носирова Шаира Нормуродовна, техника фанлари доктори, доцент; Исомидинов Азизжон Саломидинович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: муқобил энергия манбасидан фойдаланган ҳолда кичик иш унумдорликка эга ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёни ва қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ўсимлик хомашёсини этанолнинг сувли эритмаси билан экстракциялашда гидромодулнинг рационал қиймати экспериментал асослаб берилган;
ўрик данаги мағзлари мисолида жараённинг кинетикасини тадқиқ қилиш асосида диффузия коэффициентининг вақт бўйича ўзгариш характери аниқланган;
экстракциялашда маҳаллий ўсимлик хомашёси (ўрик данаги мағзи, узум ва қовун уруғи) шроти қолдиқ ёғдорлигининг таъсир этувчи омиллар: эритувчининг температураси, экстракция давомийлиги ва “этанол-сув” нисбатидан ўзгариши қонуниятлари аниқланган;
оптималлаштириш жараёни амалга оширилиб ўсимлик хомашёсини этанол эритмалари билан тўғридан-тўғри экстракциялаш жараёнини амалга оширишнинг рационал вариантлари асосланган;
энергия манбаи сифатида қуёш коллекторларидан фойдаланадиган кичик иш унумдорлигига эга самарали экстракциялаш қурилмаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Муқобил энергияга мансуб қуёш энергияси манбасидан фойдаланган ҳолда кичик иш унумдорликка эга ўсимлик хомашёсини этанол эритмаси билан экстракциялаш жараёни ва қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кичик иш унумдорликка эга ярим саноат экстракциялаш қурилмаси “RIZQU-TOJIR” МЧЖда  ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 17 августдаги 0З/3-678-сон маълумотномаси). Натижада, тўғридан-тўғри экстракциялаш усули давомида сифатли ўрик, узум ва қовун  мойларини максимал олиш имконини берган; 
қуёш энергияси манбасидан фойдаланган ҳолда ўсимлик хомашёсини экстракциялаш жараёнининг оптимал режимлари “Вангози агро-экспорт”  МЧЖда ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган (Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 17 августдаги 0З/3-678-сон маълумотномаси). Натижада, жараён 600C дан паст температурада амалга оширилгани сабаб сифатли маҳсулот олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish