Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўйбоқаров Ойбек Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хом ашёлар асосида синтез-газдан юқори молекуляр углеводородлар олиш учун катализатор танлаш ва технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т1922.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нормурод Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, PhD.23/30.07.2022.К/Т.150.01.
Расмий оппонентлар: Муродов Музаффар Муродович, техника фанлари доктори; Эшқурбонов Фуркат Бозорович, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар асосида синтез-газдан юқори молекуляр синтетик, пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлардан турли таркибли катализаторлар олинган ва уларнинг тузилиши, фаол марказларининг табиати аниқланган;
танланган турли таркибдаги юқори унумдорлик ва селективликка эга бўлган синтез-газдан юқори молекуляр синтетик, пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш учун катализаторларнинг каталитик фаоллиги ҳамда катализаторларнинг текстуравий ва физик-кимёвий характеристикалари орасидаги боғлиқлиги аниқланган;
синтез-газдан юқори молекуляр синтетик, пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш реакциясида турли таркибда ва турли усулларда олинган цеолитли катализаторларнинг юқори молекуляр синтетик углеводородлар олиш реакциясининг бориш қонуниятлари асосида каталитик тизимларнинг мақбул таркиби аниқланган;
илк бор олинган 15%Co-15%Fe-5%Ni-1%ZrO2/ЮКЦ таркибли синтез-газдан яъни ис гази билан водороддан иборат аралашмадан юқори молекуляр синтетик, пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш учун танланган катализаторни қўллаб синтез-газдан юқори молекуляр синтетик углеводородлар олишда босим 0.5 дан 2.0 МПа гача кўтарилганда унум 28 дан 41 г/м3 гача, суюқ углеводородлар бўйича унумдорлик ҳам 55 дан 89 кг С5+/м3 кат.соат гача ортиши аниқланган;
танланган юқори унумдорлик ва селективликка эга бўлган15%Co-15%Fe-5%Ni-1%ZrO2/ЮКЦ таркибли синтез-газдан, яъни  ис гази билан водороддан иборат аралашмадан юқори молекуляр синтетик углеводородлар олиш учун танланган катализаторнинг стабиллиги юқорилиги, яъни коксланиш даражаси пастлиги аниқланган;
маҳаллий хом ашёлар асосида яратилган катализатордан фойдаланиб синтез-газдан, яъни ис гази билан водороддан иборат аралашмадан юқори молекуляр синтетик углеводородлар олиш учун танланган катализаторни қўллаб, синтез-газдан юқори молекуляр синтетик, пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш жараёнининг технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий хом ашёлар асосида пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хом ашёлар асосида олинган 15%Co-15%Fe-5%Ni-1%ZrO2/ЮКЦ таркибли катализатор «Муборак газни қайта ишлаш заводи» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи»нинг 2022 йил 7 ноябрдаги 934/G'K-11-сон маълумотномаси). Натижада, янги таркибли катализатор иштирокида пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш имконини берган;
синтез-газдан, яъни ис гази билан водороддан иборат аралашмадан юқори молекуляр синтетик, пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш учун танланган 15%Co-15%Fe-5%Ni-1%ZrO2/ЮКЦ, таркибли катализатор асосида углеводородлар олиш технологияси Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи»нинг 2022 йил 7 ноябрдаги 934/G'K-11-сон маълумотномаси). Натижада, 15%Co-15%Fe-5%Ni-1%ZrO2/ЮКЦ таркибли катализатор ёрдамида синтез-газдан, яъни ис гази билан водороддан иборат аралашмадан пентандан нонадекангача бўлган углеводородлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish