Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Фатима Вахидовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молекуляр-генетик омилларни аниқлаш асосида алопециянинг чандиқсиз шакллари ташхиси ва даволашнинг янги услулларини ишлаб чиқиш», 14.00.11–Дерматология ва  венерология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Tib263.

Илмий маслаҳатчи: Сабиров Улуғбек Юсупхонович,  тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти,  DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Арифов  Саидкасым Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори; Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: «Oстoна тиббиёт университети» акциядорлик жамияти. (Қозоғистон)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: чандиқсиз алопеция турли шаклларининг молекуляр-генетик омилларни аниқлаш ва патогенетик асосланган даволаш  усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек популяциясида алопециянинг чандиқсиз шаклларида ўсиш омиллари ва апоптоз омили миқдори ҳамда уларни бошқарувчи генларнинг полиморфизми аниқланган;

алопециянинг чандиқсиз шаклларида тромбоцитлар ўсиши омили ва боғловчи тўқиманинг ҳужайрадан ташқари матрикси деградацияси маркерлари  аниқланган;

соч фолликуласи ҳужайралари фаоллиги улар мембранасида  тирозинкиназага хос рецепторлар пайдо бўлиши билан  боғлиқлиги исботланган;

илк бор алопециянинг чандиқсиз шаклларида соч фолликуласи молекуласи ҳужайралараро  матрикси (TIMP1)  маркерлари аниқланган;

илк бор ўзбек популяциясида видеотриходерматоскопик усул билан алопециянинг чандиқсиз шаклларининг ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган;

илк бор чандиқсиз алопециянинг янги, патогенетик асосланган ва самарали даволаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Молекуляр-генетик омилларни аниқлаш асосида алопецияларнинг чандиқсиз шаклларини ташхислаш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

чандиқсиз алопециянинг этиологияси, ташхиси, клиникаси, даволаш ва профилактикаси бўйича  олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  «Алопеция: клиника, ташхислаш ва даволаш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 12 декабрдаги 8Н-п/344-сон маълумотномаси) ва «Чандиқсиз алопециянинг ташхислаш ва даволаш алгоритми» мавзусидаги услубий қўлланмалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 9 февралдаги 8н-з/16-сон маълумотномаси).  Мазкур услубий қўлланмалар аҳоли орасида чандиқсиз алопеция натижасида соч тўкилишининг сабабларини аниқлаш, касалликни олдини олиш, ташхислаш ва даволаш имконини яратган;

ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг алопеция натижасида соч тўкилишини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шахар 2-сон туманлараро тери-таносил диспансери  ҳамда Самарқанд вилоят тери-таносил диспансери амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 20 сентябрдаги 8н-Р/138-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар бирламчи бўғин шифокорлари томонидан алопецияларнинг турли шаклларини эрта ташхислаш ва даволашни оптималлаштиришда кенг фойдаланилган. Ишлаб чиқилган даво-ташхисот тадбирлари алопецияларнинг чандиқсиз шаклларини даволаш натижаларини яхшилаш, беморларнинг стационарда бўлиш вақтини қисқартириш, ремиссия даврини 2-3 марта узайтириш имконини берган. Татбиқ этилган даволаш усули анъанавий усулга нисбатан даволаш самарадорлигини оширишга, беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, соч илдизини мустаҳкамлаб, сочнинг тўкилишини тўхтатишга, бир йилда давлат бюджет маблағларини 82,6 млн. сўм тежаш орқали дори воситаларига эҳтиёжни камайтиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish