Sayt test rejimida ishlamoqda

Кaримовa Кaмолaхон Бaҳодировнaнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пaвловния дaрaхти целлюлозaси ҳaмдa крaхмaллaрнинг кaрбоксиметилли хосилaлaридaн айрим саноат тармоқлари учун композицион материаллар ва кам тоннaжли оргaник бирикмaлaр олишнинг инновaцион технологисини ярaтиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3028.
Илмий раҳбар: Муродов Музаффар Муродович, техника фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент инновацион кимёвий технология илмий-тадқиқот институти» МЧЖ, PhD.23/30.07.2022.К/Т.150.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Холиқова Севара Джасуровна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пaвловния дaрaхти целлюлозaси ҳaмдa крaхмaллaрнинг кaрбоксиметилли хосилaлaридaн айрим саноат тармоқлари учун композицион материаллар ва кам тоннaжли оргaник бирикмaлaр олишнинг инновaцион технологисини ярaтишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашё - павловния дарахти таркибидан қайта ишлашга яроқли бўлган целлюлозанинг бир нечта маркалари ажратиб олинган ва уларни кимёвий қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган;
олинган целлюлозалар асосида унинг оддий эфири ПАЦ (полианионли целлюлоза) ҳамда юқори қовушқоқликка эга карбоксиметилли физик-кимевий ҳамда механик хоссалари аниқланган; 
техник ПАЦ асосида юқори тозаликка эга бўлган кам тонажли махсулот - Н-ПАЦ (Е-466) реагентини ажратиб, унинг физик-кимевий хоссалари аниқланган;
олинган техник ПАЦ ҳамда Н-ПАЦ (Е-466) препаратларини айрим саноат тармоқлари учун композицион материаллар ва кам тоннaжли оргaник бирикмaлaр олишда асосий ва ёрдамчи хомашё олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Маҳаллий хомашёлар - пахта тозалаш корхоналарининг ҳамда тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари, бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар - “Павловния” дарахтининг маҳалилаштирилган навлари, банан ўсимлиги каби хомашёларни кимёвий қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар - пахта тозалаш корхоналарининг ҳамда тўқимачилик корхоналарининг толали чиқиндилари, бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар - “Павловния” дарахтининг махалилаштирилган навлари, банан ўсимлиги асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли турли маркали целлюлозалар олиш технологияси “Карбонам” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 724-01/11-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида кимёвий қайта ишлашга яроқли целлюлоза олиш имконини берган; 
маҳаллий хомашёлардан олинган кимёвий қайта ишлашга яроқли павловния дарахти таркибидан олинган целлюлоза асосида бурғулаш қоришмалари учун асосий реагент – стабилизатор (КМЦ, ПАЦ) олиш усули “Карбонам” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Гиссарнефтгаз” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 724-01/11-сон маълумотномаси). Натижада, пахта линтидан бурғулаш эритмалари учун стабилизатор сифатида ишлатиладиган полианионли целлюлоза олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish