Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажонова Ойгул Сирожитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сўлак амилазаси ошқозонда оқсил гидролизланишини яхшиловчи омил сифатида», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B452.
Илмий раҳбар: Aлейник Владимир Aлексеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори, доцент; Мирзаева Юлдузхон Тохиржоновна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ошқозон шираси томонидан оқсилларни гидролизига тўсқинлик қилувчи крахмал-оқсил комплекслари ҳосил бўлишини камайтириш орқали, сўлак амилазасининг ошқозонда оқсилларни ҳазм қилишни яхшилашдаги иштирокини аниқлаш ва асослашдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқсилларни ошқозон шираси таъсирида гидролизи ва сўрилишида сўлак амилазасининг қўшимча физиологик ўрни исботланган;
сўлак амилазаси ҳазм бўладиган (крахмал) полисахаридларни парчалаш орқали, ошқозон шираси томонидан оқсилларнинг гидролизи ва сўрилишини яхшиловчи таъсири аниқланган;
ҳазм бўлмайдиган полисахарид (агар-агар) ва сахарозани крахмалнинг сўлак амилазаси ва оқсилларни ошқозон ширасида гидролизи пасайиши ва ҳазм бўлишини камайишига таъсири асосланган;
сўлак амилазасида ҳазм бўладиган полисахаридларнинг гидролизи ва оқсилларни ошқозон протеазаси таъсирида гидролизида сўлак безлари томонидан амилаза ва ошқозон безлари томонидан протеазалар ишлаб чиқариш кетма-кетлигининг физиологик зарурлиги исботланган;
олинган маълумотлар асосида оқсилларнинг ҳазм бўлишини ва сўрилишини яхшилаш учун крахмал гидролизатларидан фойдаланиш бўйича парҳез тавсиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сўлак амилазасининг оқсилларни ошқозон ширасида ҳазм бўлишига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сўлак амилаза ферменти ва ошқозон пепсин ферменти ажралиш кетма-кетлигининг физиологик аҳамияти ҳамда ошқозонда оқсил гидролизини яхшилаш механизмлари Aндижон олимпиа ва паралимпиа захиралари коллежи, Aндижон шаҳар 1- ва 2-сонли, Марҳамат тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида протеолитик пассивлиги бор ўқувчи спортчиларда овқат рационида сўлак амилазаси билан ҳазм бўладиган полисахаридларни қўллаш, сўлак амилазаси таъсирида ҳазм бўлмайдиган полисахаридларни овқат рационида қўлламаслик жорий қилинган (Ўзбекистон Спортни Ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 06-13/2486-сон маълумотномаси). Натижада, оқсил ҳазм бўлишининг пасайишига таъсир қилувчи сўлак безларининг фермент-ажратиш фаоллигининг пасайиши билан боғлиқ бўлган ошқозон ҳазм қилиш бузилишининг янги патогенетик механизмларини аниқлаш имконини берган;
оқсилни ҳазм бўлишига оқсил ва крахмал фраксиялари ўртасидаги ўзаро таъсир ҳамда сўлак амилаза ферменти томонидан ўзаро таъсир даражасининг камайиш хусусиятидан “Ферментативный гомеостаз и ферментативная рециркуляция в организме” лойиҳасида фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган. (Қирғизистон Республикаси тиббий-ижтимоий илмий изланиш институтининг 2022 йил 1 июндаги 347-сон маълумотномаси). Натижада, оқсилларнинг ҳазм бўлишини ва ассимиляциясини яхшилаш учун крахмал гидролизатларидан фойдаланиш бўйича гипоацид ва юқори кислотали гастрит билан оғриган беморларни клиник диагностика қилиш протоколларига қўшимчалар киритиш таклиф қилинди, шунингдек, оқсилларнинг ҳазм бўлишини ва ассимиляциясини яхшилаш учун крахмал гидролизатларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish