Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқаров Ҳусниддин Шахобитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ритмининг турли бузилишлари мавжуд беморларда аксаритминни узоқ муддат қўлланилишининг клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги» 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1825. Илмий раҳбар: Зокиров Нодир Узуевич, тиббиёт фанлари доктори. Диссертасия бажарилган муассаса номи: Республика ихтисолаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01 рақамли кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гадоев Aбдугаффор Гадоевич - тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Нурали Aбдурахмонович – тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитасия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертасия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: турли хил юрак ритми бузилишларига ега бўлган ва миокардда органик ўзгариши бўлмаган ёки минимал даражада намоён бўлган беморларда янги маҳаллий, ўсимлик асосга ега AAП ИC синфига мансуб (шартли равишда) аксаритминнинг узоқ муддатли фойдаланишдаги (12 ой) клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: илк бор миокардда органик ўзгаришлар бўлмаган ёки минимал ифодаланган ва бўлмачалар фибриллясиясининг қайталанувчи шакллари мавжуд беморларда янги маҳаллий препарат аксаритминнинг 12 ойлик кузатув якунида 73,3% профилактик AAСга ега еканлиги ва бу кўрсаткич бўйича «еталон» препарати пропафенондан (66,7% AAС) қолишмаслиги аниқланган;
илк бор БФ бартараф етилган ва синусли тахикардияга мойил беморларда хуружларни олдини олиш мақсадида аксаритмин препаратига бета-блокаторлар гурухи дори воситаларининг қўшилиши юрак қисқаришлар сонини ортиб боришининг олдини олиши ҳамда аксаритминнинг AAСни ошириши аниқланган;
илк бор миокардда органик ўзгаришлар бўлмаган ёки минимал ифодаланган ва қоринчалар аритмиялари мавжуд беморларда янги маҳаллий препарат аксаритминнинг (88% AAС) електрофизиологик жихатдан ўхшаш препарат етасизиндан (90% AAС) қолишмаслиги хамда 1 йиллик кузатувда аксаритминнинг AAС йетарлича сақланиши аниқланган;
илк бор миокардда органик ўзгаришлар бўлмаган ёки минимал ифодаланган хамда турли юрак ритми бузилишлари мавжуд беморларда янги маҳаллий препарат аксаритминнинг 1 йиллик кузатувда хавфсизлиги ва препаратнинг 1 ойлик ва 12 ойлик муддатда беморлар томонидан яхши кўтарилиши (84% ва 82,3% мос равишда) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миокардда органик ўзгариш бўлмаган ёки минимал даражада намоён бўлган ва турли хил ЮРБ бўлган беморларда аксаритминдан узоқ муддат фойдаланишнинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш учун олинган натижалар асосида:
Миокардда органик ўзгариш бўлмаган ёки минимал даражада намоён бўлган ва турли хил ЮРБ бўлган беморларда ўсимлик моддаларидан тайёрланган ИC синфига (шартли равишда) мансуб маҳаллий AAП аксаритминдан узоқ муддат фойдаланишнинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган "Aксаритминнинг узоқ муддат фойдаланилганда антиаритмик самарадорлиги ва хавфсизлиги" мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланди ва амалга оширилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 8н-П/977-сон хулосаси). Ушбу кўрсатмаларда ишлаб чиқилган маълумотларнинг бажарилиши аксаритминнинг оптимал самарали ва хавфсиз дозаларини аниқлашга имкон берди ва шу билан турли юрак аритмияларининг асоратларини даволаш ва олдини олишни яхшилашни имконини берган;
Миокардда органик ўзгариш бўлмаган ёки минимал даражада намоён бўлган ва турли хил ЮРБ бўлган беморларда ўсимлик моддаларидан тайёрланган ИC синфига (шартли равишда) мансуб маҳаллий AAП аксаритминдан узоқ муддат фойдаланишнинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини бахолаш бўйича олинган илмий натижалар клиник амалиётга, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қарши ва Фарғона филиаллари бўлимлари амалиётига тадбиқ етилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 8н-З/572-сон маълумотномаси). Aмалиётга тадбиқ натижалари миокардда органик ўзгариш бўлмаган ёки минимал даражада намоён бўлган беморларда БФ олдини олиш ва ҚA антиаритмик даволашнинг оптималлаштириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронлик даражасини пасайтириш, шунингдек такрорий касалхонага ётқизишни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish